Latest news

23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  21 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  51 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  216 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  21 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  2

Анвар Бердиев: "Бор футболчилар билан мавсумни давом эттирамиз" ёхуд "Истиқлол" жамоаси қайтадан тикланмоқда News

Анвар Бердиев: "Бор футболчилар билан мавсумни давом эттирамиз" ёхуд "Истиқлол" жамоаси қайтадан тикланмоқда

Эшитишимизга қараганда яқинда фаолияти тугатилган Фарғонанинг "Истиқлол" жамоаси Про лигадаги иштирокини давом эттиришга яқин турибди.

Барчасига ойдинлик киритиш мақсадида жамоа мураббийи Анвар Бердиевга юзландик.

"Ҳа, клуб тикланмоқда. Кўп футболчилар кетишди. Қолганлар билан ўйнаймиз. "Истиқлол"ни тикланиши ҳақидаги хабар қувонтирди. Мавсумни жамоада қолган футболчилар билан давом эттирамиз. Бошқа иложимиз йўқ.

Бугун барчаси ҳал бўлди. Эндиликда уй ўйинларини "Истиқлол" стадионида ўтказамиз. Бугун жамоа билан йиғилишни бошладик. Лекин, кетиб қолганлар яхши бўлмади. Етти нафар асосий таркиб футболчиларимиз тарк этишди. Энди қолганлар ва ёш футболчиларимиз билан ўйнашимизга тўғри келади. Ҳомийлик? Ўзимизнинг клубнинг ҳомийлари молиялаштиришда давом этадиган бўлишди. Клубни тиклангани руҳий жиҳатдан мотивация бериши тайин. Лекин, бизга бўлажак ўйинларда осон бўлмайди. Етакчи футболчиларимизсиз қийин бўлади.

Мураббийлар штабида менга дарвозабонлар мураббийи Баҳодир ака Шамшиддинов ёрдам берадилар. Биласиз, Сергей Лебедов "Нефтчи" жамоасига қайтди. Шунинг учун жамоани мен ва Баҳодир ака ўйинларга тайёрлаймиз. Фурсатдан фойдаланиб вилоят ҳокимимизга ва ҳомийларимизга миннтадорчилик билдириб қоламан",- дейди Анвар Бердиев.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика