Latest news

01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  0 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  7 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  25 00:11А Серия. "Пиза" - "Ювентус" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  4 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4 21:2010 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар  19

Анвар Бердиев: “Биринчи бўлимда қийинчиликларга дуч келдик” News

Анвар Бердиев: “Биринчи бўлимда қийинчиликларга дуч келдик”

Про-лиганинг 19-туридан ўрин олган “Шўртан” - “Арал” (4:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон терма жамоасини ва барча юртдошларимизни жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги дастлабки 2 та ўйинда қўлга киритилган ғалабалар билан табриклаймиз. Бугунги учрашув ҳақида айтадиган бўлсак, осон бўлмаган ўйинда ғалабага эришдик. Биринчи бўлимда жамоамиз анчайин қийинчиликларга дуч келди. “Арал” яхши шаклланган жамоа. Иккинчи бўлимда йигитлар қўшимча куч топиб, бизга муҳим ғалабани тақдим этишди. Раҳбарият, жамоа аъзолари ва мухлисларни ғалаба билан табриклайман.

- Бугун бир нафар ҳужумчи билан ўйинни бошладингиз. Бу рақибдан келиб чиқиб танланган эҳтиёткорлик услуби эдими?

- Йўқ, биз ҳар ўйинда кўпроқ ҳужумкорликка эътибор қаратаяпмиз. Футболда қайсидир футболчида чарчоқ аломатлари сезилади. Шу боисдан бугун Муҳриддин Зоировни иккинчи бўлимда майдонга туширдик. Ўйин бошидан Жавоҳир Ҳасанов ҳужум чизиғида ҳаракат қилди. Ўйлашимча, бу қарор тўғри бўлди. Ҳар бир футболчи ўзига берилган вазифани тўлиқ бажаришга ҳаракат қилди.

- Темур Набиев кўрсатган ўйин ҳақида фикрингиз?

- Темур яхши ҳимоячи. Бугун ҳам яхши ҳаракат қилди. Футболчи майдонда борини бериб ўйнаса, албатта мураббийнинг эътиборини қозонади.

- Жасур Холтўраев махсус ниқобда ўйнади. Буни сабаби нима?

- Жасур “Бухоро” билан ўйинда бурнидан жароҳат олганди. Шу боис бугун махсус ниқоб билан ҳаракат қилди. Албатта, у ўйин давомида катта ҳажмдаги ишни бажариб, жамоамиз ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика