Latest news

08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  0 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  14 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  19 02:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни мағлубиятга учратди  108 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  1 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   25 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   12 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0

Анвар Бердиев: "Амалга оширган ўзгаришларимиз ўзини оқламади" News

Анвар Бердиев: "Амалга оширган ўзгаришларимиз ўзини оқламади"

Про лиганинг 3-туридан ўрин олган "Бухоро" – "Турон" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Анвар Бердиев фикрларини билдирди.





"Бугунги ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, тезкор гол режаларимизни ўзгартириб юборди. "Бухоро" бизга қарши бор кучини ташлаши кутилганди. Ушбу жиҳатни ўйиндан аввал футболчиларга ҳам тушунтиргандим. Орқа чизиқдаги ўйинчиларимизнинг ўйинга киришиб кетиши қийин кечди. Керакли хулосаларни чиқариб, навбатдаги ўйинга тайёргарлик кўрамиз", – дея гап бошлади Бердиев.

- Ҳумоюн Муртозаевни алмаштиришингизнинг сабаби нимада?

- Майдоннинг сифати футболчиларнинг югуришини қийинлаштирди. Биз ўйинни боришидан келиб чиқиб, олдинги чизиқни кучайтирмоқчи бўлдик. Азиз Ибрагимов ўтган учрашувларда захирадан туширилган бўлса ҳам яхши ўйин кўрсатганди. Бу сафар амалга оширган ўзгаришларимиз ўзини оқламади. 

- Айтиб ўтганингиздек, Азиз Ибрагимов захирадан ўйинга қўшилмоқда, яъни кам ўйин амалиётига эга бўлмоқда. Унинг холати тўлиқ ўйин ўтказишга жавоб бермайдими?

- Азиз Ибрагимов тажрибали футболчи. Майдонга туширишда унинг ёшини ҳам ҳисобга олиш зарур. Биз унинг тажрибасидан ўз ўрнида ва тўғри фойдалана билишимиз керак. Ўйинларни таҳлил қилиб, йўл қўйилган хатолар юзасидан хулоса чиқарамиз.  

- "Бухоро"нинг ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Кураш энди бошланди. Рақиб жамоани гапирмоқчи эмасман, чунки ўз мураббийи бор.

Бизнинг вазифамиз – ҳар бир ўйинда ғалаба қозониб, Суперлигага қайтиш. 

- "Турон" битта ҳужумчи билан ўйинни бошлади. Иккинчи голдан кейин жамоа уйғонди. Бугунги мағлубиятга тезкор гол сабаб бўлдими ёки футболчилардаги жисмоний ҳолатнинг сустлиги?

- Футболчи ҳар бир ўйинни эсдан чиқариб, навбатдаги баҳсга тайёрланиши керак. Тезкор 2 та голдан кейин ўзига келиши қийин бўлди. Бундай сусткашликка йўл қўймаслигимиз керак. 

- Бу майдонда ҳали "Машъал" билан ҳам ўйнайсиз...

- Про лигада ўткинчи ўйинлар қолмаган. "Машъал" билан ўйингача ҳали вақтимиз бор. Футболчилар бор имкониятларини ишга солишлари талаб қилинади. 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика