Latest news

22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  1 22:04"Қизилқум" Шукуров билан шартома имзолади  1 21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  1 21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  14 20:28Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...  4 19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   2 19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  1 19:21Тимур Кападзе: "Колумбия билан учрашув кўп нарсани ҳал қилади"  27 19:00Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"  6 18:54"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  3 18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  4 18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  1 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  30 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  23

Англия топ-клублари "Golden Boy"га даъвогар футболчи учун курашмоқда News

Англия топ-клублари "Golden Boy"га даъвогар футболчи учун курашмоқда

Инсайдер Фабрицио Романо бир қатор топ-клублар томонидан кўзланаётган "Борнмут" ҳимоячиси Дин Хёйсеннинг бўлажак трансфери хусусида маълумот берди.

Унга кўра, Хёйсеннинг шартномасида 50 млн фунт миқдоридаги товон пули бор ва бу аллақачон расман тасдиқланган. Романо таъкидлаганидек, испаниялик ҳали якуний қарорга келмаган.

Хёйсен айни пайтда бир қанча топ-клублар билан бевосита музокаралар олиб бормоқда. Асосий даъвогарлар "Челси", "Ливерпуль" ва "Арсенал" бўлиб, улар футболчи трансфери устида фаол ишламоқда. 

Барча алоқалар ўйинчининг номидан амалга оширилади, клуб бу жараёнга аралашмайди, дея таъкидлади Романо.

"Челси" январь ойидаёқ Хёйсенни сотиб олишга уриниб кўрган, бироқ ўша пайтда товон пули ҳақидаги банд кучга кирмаганди.

"Реал" ҳам Хёйсеннинг севимли вариантлари сифатида тилга олинади, бироқ мадридликлар ҳозирча на трансфер стратегияси, на бюджети борасида бир қарорга келган, айниқса, уларда ҳали мураббий масаласи кун мавзусига айланган.

Дин Хёйсен – "Борнмут"нинг 20 ёшли испаниялик ҳимоячиси. У жорий мавсум "гилослар" сафида 31 ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, у дунёнинг энг яхши ёш футболчисига бериладиган "Golden Boy" мукофотига даъвогарлар бешлигига кирган.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика