Latest news

22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  1 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  1 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  50 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  7 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  4 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  33 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  16 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  20 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  3 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  5

Англия терма жамоаси собиқ устози 1 йил умри қолганини айтди News

Англия терма жамоаси собиқ устози 1 йил умри қолганини айтди

Англия термаси собиқ бош мураббийи Свен-Йоран Эрикссон даволаб бўлмайдиган саратон касаллигига чалинганини маълум қилди.

Қўшимча қилишича, унинг бир йил умри қолган.

"Энг яхши ҳолатда бир йилим қолди, энг ёмони бироз камроқ. Лекин боримча курашишга ваъда бераман. Шифокорлар менинг қанча вақтдан бери касал эканлигимни билишмайди, балки бир ой, балки бир йилдан бери", – деди Эрикссон.

Швециялик мураббий 2024 йилнинг май ойида  76 ёшга тўлади.

Эрикссон Англия тарихидаги биринчи британиялик бўлмаган мураббийдир. У 2001-2006 йилларда Англия терма жамоасини бошқарган.

Эрикссон ўзининг энг катта муваффақиятига "Лацио" мураббийи сифатида эришган, у билан бирга клуб тарихидаги иккинчи Италия чемпионлигини, шунингдек, икки марта Италия Кубогини қўлга киритган. Бундан ташқари, у "Рома", "Бенфика" ва "Сампдория" жамоаларида ишлаган. Унинг сўнгги иш жойи Филиппин терма жамоаси бўлган эди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика