"Андижон" йиғинидан дараклар: Шаҳром Самиев жамоа ихтиёрига қайтди
06 jan 13:35
News
"Андижон" йиғинидан дараклар: Шаҳром Самиев жамоа ихтиёрига қайтди
"Андижон" жамоаси режага кўра 5 январь куни Тожикистондаги Қайроққум сув омбори соҳили яқинида жойлашган спорт комплексига қишки ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш учун етиб келган.
"Бугун футболчилар кучайтирилган тарздаги машғулотларга киришишди. Кунига икки маҳалдан тайёргарлик жараёнларида иштирок этишади.
Айни дақиқаларда футболчиларимиз залда Аугустин Чиритса кўрсатмалари асосида шуғулланишмоқда. Шундан сўнг машғулотлар майдонга кўчирилади.
Мазкур йиғин давомида бош мураббий Александр Хомяков футболчилар билан жисмоний тайёргарлик ҳамда техник ва тактик схемалар устида ишлайди.
Жамоамизнинг тожикистонлик ҳужумчиси Шахром Самиев ҳам клуб ихтиёрига қайтди", – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.
Аввалроқ "Андижон" Тожикистонга жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
Link :
Source : "Андижон" матбуот хизмати
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Comments