Latest news

22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  3 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 21:35"Манчестер Сити" — "Тоттенхэм". Холанд ва Сон Хён Мин асосий таркибда  0 21:10"Милан" — "Ювентус". Таркиблар маълум  6 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  2 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  5 20:13"Ланс" — "Марсель". Ҳусанов дисквалификация сабаб ўйинни ўтказиб юборади  3 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  2 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  13 19:09Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"  0 18:47Туркия. Алиқулов жамоаси иродали ғалабага эришди  0

Андрей Канчельскис: "Агар хато гапирган бўлсам, узр сўрашга тайёрман" News

Андрей Канчельскис: "Агар хато гапирган бўлсам, узр сўрашга тайёрман"

"Навбаҳор" бош мураббийи Андрей Канчельскис "Андижон" билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида жуда эҳтиросли гапирди.

Мураббийнинг айтган гаплари овозли равишда Телеграм каналларда айланди. Бунинг натижасида ўйин билан боғлиқ гаплар кучайди. Биз эса вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида мураббий билан боғландик. 

- Андрей Антанасович, Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Андижон"га қарши баҳсдан кейин анча эҳтиросли гапларни айтдингиз. 

- Ҳа, шундай бўлди. Яхши биласиз, футбол - бу эҳтиросларга бой ўйин. Шу боис ўйиндан кейин аччиқ гапларни айтган бўлишим мумкин. Лекин бир нарсани ҳисобга олинг, мен нотўғри гапирганим йўқ. Агар айтган бўлсам, узр сўрашга тайёрман. Ўйинни кўрган бўлсангиз, ҳакам баҳс охирларида аниқ пенальтини бермади. Бу вазиятда тўп рақиб футболчиси қўлига текканди, бироқ ҳакам бунга эътибор бермади. Бу эса жаҳлимни чиқарди. Ҳакам ўйиндан кейин ўша вазиятни кўриб, VAR бўлганида пенальти қўярдим деди. Аммо энди кеч.  


- Ўйиндан кейин клуб ҳакам устидан шикоят ёздими? 

- Ҳа, биз шикоят ёздик ва энди нима бўлишини кутамиз. 


- Шунингдек, сиз рақиб жамоа ўйинни анча чўзгани ҳақида гапиргансиз. 

- Мен тушунаман, ҳозирги кунда ҳаммага очко керак ва бунинг учун жамоалар бор имкониятини ишга солмоқда. Футболда вақтни чўзиш ҳар бир жамоада учраб туриши мумкин. Лекин ҳеч ким биринчи таймдаёқ бу ишга қўл урмаса керак. Ўзи учун керакли натижани қайд этаётган жамоа одатда ўйин охирларида вақтни чўзади. Лекин сал нарсага ётиб олиш бекорга мухлислар эътирозига сабаб бўлади. Стадионга келган мухлис чиройли футбол кўришни хоҳлайди. Мен Англия ва Шотландияда ўйнаган пайтлари футболчининг қачонки қўли ё оёғи синса, майдондан ташқарига олиб чиқиб кетиларди. Ҳозир сал нарсага шифокорлар майдонга тушиб келаяпти, натижада баҳс тўхтаб қоляпти, бу эса ўйинни "ўлдиряпти". 


- Шундай бўлдики, "Навбаҳор" охирги иккита уй учрашувида дуранг қайд этди.

- Ўзимиздан ҳам хато ўтган, омад келмаган вазиятлар бўлди. Мен айбни бошкаларга тўнкамоқчи эмасман. Олдимизда белгиланган вазифа турибди ва шунга эришишни хоҳлаймиз. Яна шуни хоҳлардимки, ҳакамлар ўйинни яхши бошқарса. Ҳакам шундай бошқарсинки, ҳеч кимда уларга нисбатан савол қолмасин. 

Х.Холиқов суҳбатлашди.

Rating: +71   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика