Latest news

16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  0 15:58Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор (онлайн натижа)  2 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  6 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  0 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  4 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  13 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  18 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  3 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  4 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  5 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  7

Андрей Фёдоров — "Локомотив" Москва бош мураббийи вазифасини бажарувчи News

Андрей Фёдоров — "Локомотив" Москва бош мураббийи вазифасини бажарувчи

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

У жамоани РПЛ 13-тури доирасидаги "Торпедо"га қарши ўйинга тайёрлайди.

"Янги бош мураббий билан музокаралар олиб борилмоқда, тайинлов ҳақида кейинроқ элон қиламиз. Навбатдаги чемпионат ўйинида бош мураббий вазифасини Андрей Федоров бажаради", – деди "Локомотив" бош директори Владимир Леонченко. 

Андрей Витальевич 1971 йил 10 апрелда Марғилон шаҳрида туғилган. Профессионал футболчи сифатида ҳимоячи позициясида ўйнаган. Фаолиятини Қўқоннинг "Автомобилист" жамоасида бошлаган. 1992 йилдан 1997 йилгача "Нефтчи" сафида тўп тепган, таркибида тўрт марта Ўзбекистон чемпиони, икки марта мамлакат Кубоги соҳиби бўлган.

1998 ва 1999 йилларда "Алания" ва "Балтика" клублари шарафини ҳимоя қилган. 2000-2008 йилларда Қозоннинг "Рубин" клуби рангларини ҳимоя қилган ва у билан Россия чемпиони бўлган. 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида 64 та ўйин ўтказиб, 1994 йилги Осиё ўйинлари ғолибига айланган. Орадан уч йил ўтиб эса Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган.

2008 йилда ўз фаолиятини якунлаб, "Рубин"нинг селекция бўлимида ишлай бошлаган ва уни 2012 йилга қадар бошқарган, кейин эса клубнинг ёшлар жамоаси бошқарувига ўтган. 2015 йилда "Нефтчи" бош мураббийи бўлган. 2018 йилда эса Тошкентнинг "Локомотив" клубини қабул қилиб, мамлакат чемпионлигини қўлга киритган, Кубокни ютган ва Ўзбекистонда йилнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилган.

2021 йилнинг феврал ойида Андрей Федоров "Локомотив"га катта селекционер сифатида келиб қўшилди ва ўша йилнинг март ойидан бошлаб "Локомотив-Казанка" бош мураббийи бўлди ва у ерда 2022 йилнинг июнигача ишлади", – дейилади расмий хабарда.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика