Latest news

15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  0 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  0 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  0 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  13 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  4 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  10 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  3 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  15 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  2 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  9 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  3 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  3 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  6 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  34 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  8

"Андижон"нинг Анталия йиғини ниҳоясига етди News

"Андижон"нинг Анталия йиғини ниҳоясига етди

Суперлигага қайтган "Андижон" футбол клубининг Туркияда ташкиллаштирилган ўқув-машғулот йиғини якунига етди.

27 январь куни Туркиянинг Анталия шаҳрида режалаштирилган ўқув-машғулот йиғинига киришган андижонликлар 17 февралда мазкур тайёргарлик босқичини якунлади.

Аввалроқ хабар берилганидек, йиғин давомида 7 та назорат учрашуви ташкиллаштирилди. Эътиборингизга ана шу учрашувлар натижаларини ҳавола қиламиз.


31 январь
“Андижон” – “Чиксереда” (Руминия) – 0:0

3 февраль
“Андижон” – “Факел” (Россия) – 1:4
Жамоамиздан гол муллифи Шаҳбоз Эркинов (пенальтидан)

8 февраль
“Андижон” – “Волга” (Россия) – 0:4

12 февраль
“Андижон” – “Велес” (Россия) – 5:1
Голлар
: Суҳроб Бердиев (дубль), Сардор Азимов, Нодари Кавтарадзе, Бобур Фарҳодов.

“Андижон” – “Самтредиа” (Грузия) – 0:0

15 февраль
“Андижон” – “Родина” (Россия) – 0:0
“Андижон” – “Петрокуб” (Молдова) – 0:0

Қолаверса, ташкилотчилар томонидан ушбу ўйинларга хорижлик малакали ҳакамлар тайинланди. Боиси, Анталияда ҳакамлар гуруҳлари ҳам йиғин ўтказишди ва уларни назорат қилувчи шахслар ўз вақтида таниқли реферилар бўлишган. 

Мисол учун Ульновскнинг “Волга” жамоасига қарши ўйинда россиялик машҳур Николай Левников инспекторлик қилди. “Самтредиа” билан бўлиб ўтган баҳсда эса россиялик яна бир таниқли собиқ ҳакам - Вячеслав Харламов инспектор вазифасини бажарди. “Петрокуб”га қарши кечган ўйинни қирғиғистонлик Баҳодир Қўчқоров шогирдлари бошқариб бордилар ва мазкур баҳснинг назоратчиси Артём Скопенцев эди.

"Бир сўз билан айтганда, “Андижон”нинг 21 кунлик хориж йиғини кўнгилдагидек кечди ва барча режалар амалга ошди. Жамоамизниг Анталия йиғини анча сермазмун ўтди. Футболчилар мураббийлар штабининг барча кўрсатмаларини бажаришди.
Бугун жамоа аъзолари Анталиядан тўғри Тошкентга парвоз қиладилар ва шу билан қисқа муддатли дам берилади. Ундан кейин эса жамоа янги мавсумнинг дастлабки ўйини учун тайёргарликка киришади", - дейилади клуб хабарида.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика