Latest news

21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  0 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  0 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  4 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  8 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  0 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  15 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  2 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  10 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  8 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0

“Андижон-SGS” футболчиси ва ЎзФҲМ ҳаками келишилган ўйинларда айбдор деб топилиб, футболдан умрбод четлатилди – ЎФА Этика кўмитаси News

“Андижон-SGS” футболчиси ва ЎзФҲМ ҳаками келишилган ўйинларда айбдор деб топилиб, футболдан умрбод четлатилди – ЎФА Этика кўмитаси

ЎФА Этика қўмитаси келишилган ўйинлар билан боғлиқ ҳолатни фош этди.

"Ўзбекистон футбол ассоциацияси Этика қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда “Андижон-SGS” клуби футболчилари ҳамда Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ҳаками Лочин Долимовнинг келишилган ўйинларда иштирок этганлиги тўғрисидаги иш кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Про лигасида ҳакамлик қилиб келган Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ҳаками Л.Долимов ўзининг таниши орқали хориждаги А. исмли шахс билан Телеграм мессенжерида алоқа ўрнатиб, келишилган ўйинларни ташкил этишга уринган. Шунингдек, Л.Долимов “Андижон-SGS” клубининг футболчилари Шахбозбек Жумабоев, Дилмурод Абдукаххаров ва Жавоҳир Қиличев билан тил бириктирган ҳолда 2023-йил 25-май куни Про лига доирасидаги “Навбаҳор Фарм” ва “Андижон-SGS” ўртасидаги учрашувнинг нажижасига таъсир ўтказиб, учинчи шахслар ёрдамида букмекерлик конторалари орқали пул тикиб, моддий манфаат кўрганлар.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Этика қўмитаси мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ҳаками Л.Долимовни ЎФА Интизом кодексининг тегишли бандларини бузгани учун айбдор деб топди. Унга нисбатан футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча туридан умрбод четлатиш ҳамда жарима интизом жазоси қўлланилди.

Шунингдек, “Андижон-SGS” клуби футболчиси Ш.Жумабоев ЎФА Интизом кодексининг тегишли бандларига асосан айбдор деб топилиб, унга нисбатан футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча туридан умрбод четлатиш ҳамда жарима интизом жазоси тайинланди.

Юқоридагилар билан бирга, футболчилар Д.Абдукаххоров ҳамда Ж.Қиличев ЎФА Интизом кодексининг тегишли бандларига кўра айбдор деб топилиб, Д.Абдуқаххоровга нисбатан футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча туридан 2 йил муддатга четлатиш ҳамда жарима интизом жазоси; Ж.Қиличевга нисбатан эса футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча туридан 1 йил муддатга четлатиш ҳамда жарима интизом жазоси тайинланди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси келишилган ўйинларни аниқлаш бўйича ФИФА, ОФК, “Sportradar” ва бошқа тегишли ташкилотлар билан билан мунтазам равишда ҳамкорлик қилиб келаётганлигини маълум қилади. Ўз навбатида, келгусида аниқланадиган ҳолатлар юзасидан айбдор шахсларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантиради", -дейилади ЎФА баёнотида.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика