Latest news

11:21Факт. "Сўғдиёна" Ўзбекистон Кубогида 20 йилдан сўнг "Навбаҳор"ни ютди  0 10:50"Реал" футболчиси Лига 1 чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин  0 10:33Пролига. Бугун 13-тур якунланади  0 10:05ПСЖ Доннаруммага нарх белгилади  1 09:40МЮнинг яна бир иқтидор соҳиби ёзда жамоани тарк этмоқчи  3 09:17Анчелотти нима сабабдан Неймарни термага чақирмаганига изоҳ берди  0 08:51Суперкубок. Бугун финал  0 08:26Родриго келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:00Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир ярим финалчи аниқланади  6 07:35Жиззахда "Сўғдиёна" "Навбаҳор"га ҳеч қандай имконият қолдирмай мағлуб этган учрашувдан ГАЛEРEЯ  4 02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  15 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  5 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  8 00:07Сергей Лушчан: “Бугун улар ўз жамоаси учун эмас, рақиб учун ўйнашди. "Навбаҳор"да ишлар эканман, бу ўйинчилар энди таркибдан жой олмайди”  45

Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди News

Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди

"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти "Кадис" (3:0)га қарши Ла Лига 34-тур доирасидаги ўйиндан сўнг 19 ёшли ярим ҳимоячи Арда Гюлернинг ўйини ҳақида гапирди.

Эслатиб ўтамиз, турк "қаймоқранглилар"нинг асосий таркибида майдонга чиқди ва 66-дақиқада алмаштирилди.

"Нега Гюлерга тўлиқ 90 дақиқа ўйнашга бермадим? Арда ўйнаши керак бўлган ролни ўйнади, сабаби у жуда ҳам ёш. У ўз сифатларини кўрсатишни бошлаяпти... ва бугун уни ўйиндан олдим, сабаби менга янги оёқлар ва ўйиндаги ғалаба керак эди. "Реал" билан шартнома имзолаётганимда улар менга ёшларга дақиқалар беришни эмас, ўйинларни ютишимни сўрашган. У тўғри йўлда эканлигини кўряпман ва бу позитив ҳолат. Ўтиш давом этмоқда, сабаби у ривожланмоқда, қария ўйинчилар эса ҳалигача фантастик даражада", — дейди Анчелотти.

"Реал" Ла Лиганинг жорий мавсумида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа 34та ўйинда 87 очко жамғарди.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика