Latest news

14:14Мюллер МЛСдаги дебют голини 90+14-дақиқада урди ва жамоасига ғалаба олиб берди  1 13:31Шаҳром Самиев Тожикистон терма жамоасига чақирилгани ва CAFA Nations Cup турнири ҳақида гапирди  0 13:13"Астон Вилла" "Челси" ва ПСЖ ҳужумчиларини таркибига қўшиб олмоқчи  0 12:51Диего Симеоне: "Атлетико" ўз принципларини ўзгартирмайди"  0 12:30Мурод Бобожонов: "Сўнгги тўрт ўйинда уч гол? Бундан ҳам яхшироғига ҳаракат қиламан"  1 12:12Месси ва Альба бугун нега ўйнамади? Маскерано жавоб берди  2 11:49Фақатгина 3 мураббий Пепнинг "Сити"сини "Этихад"да икки хил клуб билан мағлуб қила олган  3 11:32Авазбек Ўлмасалиев: "Миллий терма жамоага илк маротаба чақирилганимдан хурсандман"  1 11:16"Тоттенхэм" Мэддисон ўрнига бошқа футболчи топди  1 10:51Бруно Фернандеш "Ал-Иттиҳод" билан яширин учрашув ўтказди. Футболчи йиллик истагини маълум қилган  8 10:20"Барселона" ёзда сотиб олган футболчини Туркия клубига ижарага бермоқчи  1 09:48Флик "Барселона"нинг "Леванте"га қарши ўйинига муносабат билдирди  11 09:18"Ал Иттиҳод" 18 ёшли футболчига 50 миллион евро тўлашга тайёр  0 08:51Модрич А Серия рекордини ўрнатди  2 08:20Артета кечаги учрашувда жароҳат олган етакчилари ҳақида фикр билдирди  1

Анчелотти ЕЧЛ финалида "Реал" дарвозасини ким қўриқлаши ҳақида гапирди News

Анчелотти ЕЧЛ финалида "Реал" дарвозасини ким қўриқлаши ҳақида гапирди

1 июнь куни Европа Чемпионлар лигаси финали бўлиб ўтади.

Унда "Реал" ва "Боруссия Д" жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Ҳал қилувчи беллашув олдидан мадридликлар устози Карло Анчелотти финалда дарвозани ким қўриқлаши ҳақида гапирди.

"Посбонларимизнинг иккаласи ҳам финалда ўйнашга муносиб бўлишди. Лунин ажойиб ўйин намойиш этмоқда, Куртуани эса қай даражада эканлигини ҳаммамиз биламиз. Ўйлашимча, якуний қарорни ўйиндан олдин қабул қиламан. Уларни биттаси майдонга тушади, иккинчиси захирада ўтиради - шуниси аниқ.

Лунин зўр мавсумни ўтказмоқда. Бугун унинг иссиғи чиқди, лекин шанбага у тикланади. Плюс бизда дунёнинг энг зўр дарвозабони (Куртуа) ҳам бор.

Менга тортишувларни эшитиш ёқади (ким ўйнаши ҳақидаги). Бу ҳафта мен уларни эшитаман ва ўз ишимни қиламан. Бу менга ёқади, агар ким ўйнашини айтиб қўйсам тортишувлар тўхтаб қолади", - деди юзида табассум билан Анчелотти.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика