Latest news

09:21Гвардиола шахсий антирекордини янгилади  0 08:50Sofascore. Кеча гол урган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 08:22"Андижон" Украина терма жамоаси собиқ футболчиси билан шартнома тузди  3 07:56Гвардиола Ҳусанов жароҳат олганини тасдиқлади  2 07:10Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор"нинг натижаси аянчли, лекин кимнидир ерга уриш ёки кўтариш ноўрин"  1 01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  2 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  1 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  27 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  10 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  23 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  59

Анасхон Раҳматов: "Осиё чемпиони бўлиш учун охиригача ҳаракат қиламиз" News

Анасхон Раҳматов: "Осиё чемпиони бўлиш учун охиригача ҳаракат қиламиз"

Кувайтда футзал бўйича Осиё Кубоги баҳсларининг 2-турида Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистонга қарши майдонга тушди.

Қийин ва муҳим ўйинда вакилларимиз 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, гуруҳ пешқадамлигини мустаҳкамлашди. Ўйиндан кейин терма жамоамиз сафида гол урган Анасхон Раҳматовнинг фикрларига қулоқ тутдик. 

"Тўғриси, Тожикистон билан ўйин жуда қийин кечди. Иккинчи таймда ҳисобдан келиб чиқиб бироз хотиржамликка берилдик. Бу эса бизнинг зараримизга ишлади. Бироқ жамоамиз билан муҳим ғалабани қўлга киритдик.

Иккинчи голдан кейин бизда ҳеч қандай саросима ҳолати кузатилмади. Биз ўз кучимизга ишонардик ва ғалаба билан баҳсни тугатишга ишонгандик.

Гуруҳнинг 3-турида Баҳрайн билан жуда қизиқарли баҳс кутиб турибди. Ушбу беллашувда ҳам биз ғалаба учун майдонга тушамиз.

Худо хоҳласа, биз Осиё чемпионатида фақат ғолибликни мақсад қилганмиз. Бу мақсад учун астойдил ҳаракат қиламиз", – дея фикрларини якунлади Раҳматов.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика