Latest news

17:08Туанзебе, Балеба, Амад, Маҳрез... Африка Миллатлари Кубоги гуруҳ босқичи рамзий жамоаси  0 16:42"Леганес" аъзоси Лазизбек Мирзаев Ўзбекистонга қайтмоқда  5 16:20Қосимов Ироқ чемпионати 9-турининг рамзий жамоасидан жой олди  1 15:58Станислав Андреев бутсаларини михга илди  6 15:34Манба: Каннаваро Қатардаги машғулотларга кенгайтирилган таркибдан жой олган футболчиларни чақиради  2 15:05"Челси" раҳбарияти янги мураббий танлашда қайси тамойилга амал қилиши маълум  1 14:38Манба: Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхши ёш футболчиси!  10 14:10"Андижон" вингери "Бухоро"га ўтиши мумкин  5 13:42Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди  15 13:19Расман: Олег Зотеев "Локомотив"га қайтди  3 12:57ОКМК футболчиси Австралия клубига ўтди  3 12:30"Насаф" Бозоров ва Голбан билан хайрлашди  14 12:24Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  28 12:102026 йилда бўладиган халқаро мусобақалар  3 11:44"Нефтчи" Туркияга йўл олмоқда. Таркибда кимлар бор?  11

Амир Ғаленои: "Эртага Японияга қарши кечган баҳсдагиданда яхшироқ бўлишимиз керак" News

Амир Ғаленои: "Эртага Японияга қарши кечган баҳсдагиданда яхшироқ бўлишимиз керак"

Осиё кубоги ярим финал Эрон - Қатар учрашувидан олдин Эрон терма жамоаси бош мураббийи Амир Ғаленои ва футболчи Саид Иззатуллоҳи матбуот анжуманида иштирок этишди

- Энг муҳим ўйинларимиздан бири, футболчилар ғалаба қозонишни истайди. Олдин ҳам ушбу босқичларда иштирок этганмиз, аммо бу галгиси бошқача. Биз амалдаги чемпион Қатарга қарши ўйнаймиз. Машғулотларда сезилмоқда йигитлар ғалаба қозонишни исташади.

- Мен ким ҳакам эканлигини муҳокама қилмайман. Бунга ташкилотчилар жавоб бериш керак. Мени хавотирга солаётган бир жиҳат, биз Японияга қарши учрашувдан сўнг 72 соатдан камроқ дам олдик. Бу эса тўлиқ тикланиш учун жуда кам.

- Иорданияда бўлиб ўтган мусобақада Қатарни 4:0 ҳисобида мағлуб этгандик. Ўша мусобақада ҳам бизни кўп танқид қилишганди. Ҳозир ўтмишни эслайдиган вақт эмас. Японияга қарши баҳсдан кейин ҳам футболчиларга ушбу ўйинни унутинглар дедим. Футболчилар Японияга қарши ўйиндан ҳам кўпроқ ҳаракат қилишлари керак. Бизнинг асосий кучимиз бу жамоавий ўйин. Қатар ҳимоячиларини секин демайман. Эртанги учрашувда бутун Эрон халқи бизни қўллаб қувватлайдиган мухлисларга ишонамиз.


Саид Иззатуллоҳи

- Бор эътиборимизни эртанги учрашувга қаратганмиз. Қатар терма жамоасига қарши яхши статистикага эгамиз. Ушбу жиҳат бизга кўпроқ ишонч беради. Японияга қарши ўйинни унутишимиз керак. Японияга қарши кўп хатоларга йўл қўйдик. Хатоларимиз устида машғулотларда иш олиб бордик. Қатарга қарши ўйинга тайёрмиз.

- Плей-офф босқичида тақвим жуда зич ва шу сабабли биз катта босим остида қолдик. Тезроқ тикланишимизга ёрдам берган терма жамоа ишчиларига раҳмат айтаман. Мақсадимиз аниқ Қатарни мағлуб этиш ва финалга чиқиш.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика