Latest news

20:51Ричардс:"ЕЧЛда "Реал"дан кучлироқ жамоалар бор, масалан "Барселона"!"  1 20:45Суперлига. "Қизилқум" – ОКМК 0:1 (матнли трансляция)  1 20:27Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 1:1 (матнли трансляция)  15 20:25Суперлига. "Хоразм" – "Бунёдкор" 1:2 (матнли трансляция)  5 20:22Гвардиола: "Ман Сити" "Реал"дек бўлишини хоҳлайман!"  6 19:40Сенегал ҳукуматидан КАФга оғир айблов: "Улар коррупцияга ботган, кубокни Марокашга беришлари — адолатсизлик!"  2 17:54"Келиб олиб кетинглар!" Ниакате чемпионлик Марокашга олиб берилганидан даҳшатда  2 17:44Даҳшатли талаб! "Атлетико"нинг 55 минг мухлиси финалга бормоқчи, аммо чипталар етмайди  2 17:31"Реал"да катта хавотир: Куртуа "Атлетико"га қарши супердербини ўтказиб юборадими?  3 17:20Расман: Кудряшов жамоадан кетди. "Сурхон"ни вақтинча Анвар Ғофуров бошқаради   1 17:03Энрике "Челси"ни тор-мор этгач лол қолдирди: "Бизнинг иккита голимиз ўйин тақдирини ҳал қилиб бўлганди!"  1 16:55Ўзбекистон Жаҳон чемпионати арафасида Европанинг топ терма жамоасига қарши ўйнаши мумкин  19 16:46Котрина Кулбите: "Тарих яратишга бир қадам қолди"   2 16:26Дик Адвокат "Фейеноорд"да Робин ван Персига маслаҳатчи бўлади  1 16:21Гвардиола "Реал"ни "Манчестер Сити"нинг энг қийин рақиби деб ҳисобламайди  11

Алиссон – «Мадрид» учун энг яхши вариант! Нега? News

Алиссон – «Мадрид» учун энг яхши вариант! Нега?

“Қаймоқранглилар” бор эътиборини бразилиялик дарвозабон трансферига қаратса ҳам бўлаверади.

Узоқ вақтдан бери “Манчестер Юнайтед” ва Лондоннинг “Челси” киперлари Давид Де Хеа ва Тибо Куртуани қайта-қайта Мадридга кўчиб ўтиши ҳақида айтилди, аммо... Улар ҳамон ўз клублари сафида ва “қаймоқранглилар” таркибини “Рома”нинг биринчи рақамли посбони Алиссон Бекер билан кучайтириши ҳақиқатга яқинроқдек кўринмоқда.

Қанчалик ҳаракат қилмасин Кейлор Навас мухлислар ва клубдагилар ишончига кира олмади. Омадли ўйинлардан сўнг мақтаганлар ҳам, биринчи омадсиз ўйин ўтиши биланоқ яна “эски мавзуни” қўзғай бошламоқда. Де Хеа трансфери амалга ошишига бир қадам қолганда, техника панд бердими, ё яна бир нима, хуллас, кипер ҳамон туманли альбионда. Бильбаонинг “Атлетик” клуби посбони Кепа Аррисабалага сотиб олинишини эса бош мураббий Зинедин Зидан хоҳламади.

Моддий томонлама ҳам Алиссон варианти Куртуа ёки Де Хеадан маъқулроқдек.

Иккиланиб турганларнинг умидини яқинла ўз интервьюси билан “Қизил иблислар” устози Жозе Моуринью буткул узиб қўя қолди. Тибо Куртуа эса очиқчасига камида кейинги мавсумда ҳам “Челси" таркибида қолишини айтиб ўтди.

Инглизлардан дарвозабонларини олиб қўйиш 100 миллиондан арзонга тушмаслиги аниқ. Римликларни эса “борига-барака” деб, 50-60 млн еврога кўндириб юборса бўлади чоғи.

Эътиборлиси, бу трансфердан ҳар икки клуб фойда кўради. “Реал Мадрид” кучли дарвозабонга эга бўлса, “Ромы” 2016 йил “Интернасьонал”дан 7,5 млн еврога олган дарвозабонини 8-9 баробар қимматга сотиб юборади.


Нозима Зарипова таржима қилди 

Rating: +39   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика