Алишер Узоқов, DiliMe, Меҳриддин Раҳматов, "Сариқ бола", Исроил Мадримов, Даврон Файзиев ва бошқалар. "Like Cup" юлдузлар футбол турнирига қуръа ташланди
18 may 20:51
News
Алишер Узоқов, DiliMe, Меҳриддин Раҳматов, "Сариқ бола", Исроил Мадримов, Даврон Файзиев ва бошқалар. "Like Cup" юлдузлар футбол турнирига қуръа ташланди
Бугун Ёшлар ижод марказида турнирда иштирок этувчи 8 та жамоа вакиллари гувоҳлигида қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. "Like Cup"нинг учинчи мавсумида вайнер DiliMe бошчилигидаги "Котта Болла", Баҳодир Жалолов, Исроил Мадримов, Ҳасанбой Дўсматов каби бокс юлдузларидан иборат "Нокаут", вайнер Қодир Толипов бошчилигидаги "Драма Юнайтед", вайнер Бадриддин Ҳусниддинов бошчилигидаги "Ал Бадр", Меҳриддин Раҳматов сардорлигидаги "Театр", машҳур клипмейкер Рауф Набиев бошчилигидаги "Дутор", Отабек Мирзахолов бошчилигидаги "Маладес" ва вайнер Жаҳонгир Хўжаев бошчилигидаги "Сариқ Бола" жамоалари иштирок этишади.
26 май куни старт оладиган мусобақа ғолиби 4 июнь куни маълум бўлади. Қуръа натижаларига кўра, "Ал Бадр", "Нокаут", "Драма" ва "Сариқ бола" жамоалари "А" гуруҳидан, "Театр", "Маладес", "Дутор" ва "Котта болла" жамоалари "Б" квартетидан жой олишди.














Фото: Жаҳонгир Файзуллаев
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Comments