Latest news

11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  0 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  2 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  5 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  2 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  2 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  14 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  12 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  11 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  4 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  3

Алишер Узоқов: "Бу каби мусобақалар доимий ўтказилиб турилиши тарафдориман" News

Алишер Узоқов: "Бу каби мусобақалар доимий ўтказилиб турилиши тарафдориман"

Футзал бўйича Осиё чемпионатига бағишлаб ўтказилган мусобақада "Санъаткорлар" жамоаси сафида ўйнаган таниқли актёр, режиссёр Алишер Узоқов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


- Ўйинларимиз ҳақида фикрларим унча яхши эмас. Мусобақадаги ўйинларимизни ютқаздик (кулади). Биринчи ўйинда йирик ҳисобда мағлуб бўлдик. Ўйинлар вақти бизларга ноқулайлик туғдирмоқда. Чунки бу пайтда ижод аҳли асосан уйда дам олаётган бўлади. Оёқларимиз ҳали ҳам уйқуда (кулади). Ушбу мусобақа орқали бошқа турли хил касб эгалари билан бирга ўйнамоқдамиз. Дўстларимизни кўрмоқдамиз. Янги танишлар орттирмоқдамиз, эски танишларни дийдорини кўряпмиз. Спорт одамларни бирлаштиради дейилади, бу айни ҳақиқатлиги яна бир маротаба исботини топмоқда. Спорт яхшиликка хизмат қилмоқда.
Ўтган сафарги турнирда Равшан Эрматов бошчилигидаги "Ҳакамлар" жамоаси илиқ таассурот қолдирганди. Бу галги мусобақада Олий суд судяларини алоҳида эътироф этган бўлардим. Шунингдек, мусобақада янги келиб қўшилган "Осиё" жамоаси жуда кучли экан. Бундан хабарим йўқ эди. Биз ва журналистлар жамоаси аутсайдерлар қаторида эканмиз. Футболда жисмоний тайёргарлик жуда муҳим аҳамиятга эга. Аввалги спорт формамни анча йўқотиб қўйганим панд бермоқда. Одам футбол ўйнашни яхши билгани билан, унинг жисмоний тайёргарлиги жойига бўлмаса, мия буюрадиган вазифани бажариш қийин бўларкан. Бу каби мусобақаларни ўтказиб турилиши жуда қувонари ҳолат. Гап натижада эмас, турли касб вакиллари ўзаро бирлашишларига ҳам спорт, хусусан футбол яхшигина хизмат қилмоқда. Умид қиламанки, ушбу мусобақа давомий ўтказилиб турилади. Агарда шу каби турнирлар ўтказилаверилса, ўйлайманки биз ҳам тезда ўз спорт формамизни тиклаб оламиз. Шундан сўнг аввалгидек голлар уришни бошлаб юбораман ва бу мусобақа спорт формамни тиклашимга ўз ҳиссасини қўшган бўлади (кулади). Ўзбекистон футзал терма жамоамизга эса Осиё чемпионатига омад ёр бўлиши тилаб қоламан.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика