Latest news

09:37Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   0 09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  2 08:36Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  0 07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  0 04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  111 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  2 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  31 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  8 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  10

Алишер Саматов: ”Навбаҳор”да аҳил жамоа шаклланган” News

Алишер Саматов: ”Навбаҳор”да аҳил жамоа шаклланган”

Жорий мавсумни 8-ўринда тугатган “Навбаҳор”да молиявй муаммолар борлиги айтилаётир.

Шунга қарамай жамоанинг қайд этган натижасини ижобий баҳолаш мумкин. Чунки қарздорликлар сезиларли даражада бўлишига қарамай, “Лочинлар”нинг иштироки чакки бўлмади. Жамоанинг асосий фигураларидан бирига айланиб улгурган Алишер Саматов билан суҳбатлашиб, айрим саволларга жавоб олдик.

- “Навбаҳор”да иккинчи мавсумни ўтказдингиз. Фаолиятингиздан кўнглингиз тўляптими?
- Бу йил кўрсатган ўйинимдан қониқдим ҳам қониқмадим ҳам дейишим мумкин. Ўртача. Лекин имкон қадар доим жамоанинг ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшишга харакат қилдим. 


- Ўтган йили 7-ўринни эгаллагандинглар. Бу йил эса жамоа 8-ўрин билан чекланди. Буни қандай изоҳлаган бўлардингиз?
- Жамоамнинг эгаллаган ўрнидан шахсан мени кўнглим тўлмади. Сабаби биз бунданда юқори ўринни банд этишимиз мумкин эди. Йигитлар билан ўзаро маслаҳатлашган холда, 6-ўрин учун кураш олиб боришни мақсад қилгандик. Афсуски ўтган йилги ўриндан бир поғона пастладик. Тўғриси, бунга бир нечта сабабларни кўрсатиш мумкин. Эхтимол биз футболчилар сўнгги турларга жиддий тайёрлана олмагандирмиз. Шунингдек айрим баҳсларда тайёр ғалабани қўлдан чиқариб юбориб, қимматли очколардан маҳрум бўлдик. Бу жуда алам қилди. Хусусан илк турда “Машъал”ни ўз уйимизда қабул қилиб, кутилмаганда ютқазиб қўйдик. Чемпионатнинг очилиш ўйини бўлгани учун қандайдир ҳаяжон бўлдими... Билмадим. Кейин чемпионат охирларида сафарда “Шўртан”га қарши учрашувда ҳам ютаётган пайтимизда ҳотиржамликка берилдик шекилли, ўз дарвозамиздан кетма-кет тўп ўтказиб юбориб, уч очкони бой бердик.

- Яна қайси ўйинлар “Навбаҳор” учун қийин ўтди?
- Умуман олганда осон учрашувнинг ўзи бўлмади. Ҳар бир баҳс ўзига яраша мураккаб кечди. Айниқса водий дербиларида жиддий кураш бўлди. Қолаверса ўз уйимизда “Пахтакор”, “Насаф”, “Локомотив” каби етакчи клубларга қарши ўтказган ўйинларимиз ҳам жуда қийин бўлди. Энг аламлиси чемпионатнинг сўнгги турида “Локомотив”га қарши баҳсда тайёр ғалабани қўлдан чиқарганимиз бўлди. Сўнгги икки дақиқада иккита гол ўтказиб юбориб, қимматли очколардан мосуво бўлдик. Акс холда чемпионатни 7-ўринда якунлардик. 


- Лекин сўнгги пайтларда “Навбаҳор”да молиявий муаммолар борлиги айтилмоқда. Айтишларича 7та ойлик ва 10та мукофот пуллари ҳанузгача берилмаган. Лекин шунга қарамай жамоа 8-ўринни эгаллади. Шу томондан олиб айтадиган бўлсак, бизнингча бу яхши натижа. Фикримизга қўшилсангиз керак?
- Албатта. Очиғини айтиш керакки, клубда молиявий муаммолар ҳамон кўндаланг турибди. Бош мураббийимизнинг далдаси ва ишончини суистеъмол қилмасдан, шу кунгача ҳар бир баҳсга жиддий тайёргарлик кўриб, фақат ғалаба ҳақида ўйлаб майдонга чиқдик. Моддий қийинчилар бартараф этилишига вада беришган. Кутяпмиз шуни.

- Мураббий ва футболчилар ўрасида ишонч асосий ўринга чиқибдида?
- Шубҳасиз. Бахтиёр Аъзамович шундай қийинчилик пайтда ҳам шогирдларини ўйинга қандай тайёрлашни яхши билади. Мураббийимиз бизга доим ишқибозлар ҳурмати учун ҳам сидиқидилдан ўйнашимиз кераклигини таъкидлаб келади. Ашурматов ўз вақтида футболчи бўлгани учун ҳам ўйинчилар билан қандай тил топишишни билади. Кейин вадасини устидан чиқиши натижасида кўпчилик билан яхши муносабатда.   


- Барибир ойлик маошини ўз вақтида олмай юрган футболчи руҳий томондан ҳам “синиб” қолса керак. Иштиёқ пасайиб кетади тўғрими?
- Бўлиши мумкин. Лекин бизда аҳил жамоа йиғилган. Футболчилар ўртасидаги муносабат доимо аъло даражада. Бу бизнинг энг катта ютуғимиз бўлди дейиш мумкин.

- Айни пайтда сизга олий лиганинг бошқа клубидан таклифлар бўлаётгани ҳақида эшитдик. Айтингчи мухлислар сизни келаси йил ҳам “Навбаҳор”да кўрадими ёки жамоангизни ўзгартиришни ўйлаяпсизми?
- Худога шукур, чорловлар йўқ эмас. 2-3та клубдан таклиф бўлмоқда. Лекин аниқ бир тўхтамга келмадим. “Навбаҳор” раҳбарияти яқин кунлар давомида қарздорликларни бартараф этишни айтган. Ҳозирча шуни кутиб турибмиз. Агарда пулларимизни олсак ва Ашурматов жамоада қоладиган бўлса, менимча таркиб сақланиб қолади. Акс холда асосий таркибнинг 70 фоиз клуб билан хайрлашиши ҳам мумкин. Шу боис қани кутайликчи, шу ҳафта барчаси маълум бўлиши керак.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика