Latest news

16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:06"Хоразм" — "Қўқон-1912". Асосий таркиблар маълум  1 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  26 15:18"Ливерпуль" — "Эвертон". Мерсисайд дербиси учун таркиблар маълум  8 14:51Футзал. Ўзбекистоннинг Фаластинга қарши ўйин учун таркиби маълум  2 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  34 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  12 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  3 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  13 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  2 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0

Алишер Никимбаев: "Равшан Эрматов борасидаги фикрим ўзгармаган" News

Алишер Никимбаев: "Равшан Эрматов борасидаги фикрим ўзгармаган"

Қатар футбол ассоциациясиди ходими Алишер Никимбаев ўзбек футболидаги кадрлар масаласи тўғрисида фикр билдирди.

Мутахассис "2019 йил июнь ойида Равшан Эрматов ЎФА вице-президенти этиб тайинланди. Орадан бир йил ўтгач, 'Афсуски, Эрматов ўз жамоасини шакллантира олмади' деган мазмунда пост қолдиргансиз. Ҳозир фикрингиз ўзгарганми?" деган саволга жавоб қайтарди.

"Бу борада фикрим ўзгармаган. Эрматов тайинлангач, баъзи жабҳларда ўсдик. Биринчи навбатда, халқаро авторитет масаласида юқориладик. Аҳмаджонов даврида кўп нотўғри қарорлар қабул қилинганди, ушбу қарорларни бекор қилинди. Бироқ янада юксалиш учун тўсиқлар мавжуд. Асосий тўсқинлик — кадрлар масаласи. Савияли кадрлар етишмайди. Бунинг олдини олиш учун дастлаб ўзимизникиларни (Аҳмад Тиллаев, Фарҳод Абдуллаев кабилар) қайтариш керак, мен ўзимни назарда тутмаяпман. Хорижлик мутахассисларни жалб қилишда ҳам эҳтиёткорлик билан иш тутиш керак. Хорижлик деган номи учун эмас, қайси йўналишда фойдаси тегишига қараб танланиши лозим. Барибир ўзимизда ҳам бундай шахслар топилади" — деди Никимбаев.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика