Latest news

12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   2 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0 11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  4 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  8 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  0 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  5 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  9 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  23 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  21

Алишер Латипов: "Мавсум олдидан кучли бешлик вазифаси қўйилганди" News

Алишер Латипов: "Мавсум олдидан кучли бешлик вазифаси қўйилганди"

Про-лиганинг 16-тури доирасида "Шўртан" майдонидаги мағлубиятдан кейин "Юниред" бош мураббийи Алишер Латипов ўз фикрларини билдирди.

- Барча гувоҳи бўлганидек, ўз хатоларимиз эвазига голлар ўтказдик. Иккинчи бўлимда ўйинни ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Лекин бунинг иложиси бўлмади. "Шўртан"ни ғалаба билан табриклайман. Бу ўйинни эсдан чиқарамиз, барчасини яхши тахлил қилиб, "Машъал" билан ўйинга тайёргарлик кўришни бошлаймиз.

- Биринчи голга фикрингиз. Тўпга биринчи бўлиб ким улгуриши керак эди: дарвозабон ёки ҳимоячи?

- Бу ерда фақатгина дарвозабонда эмас, ҳимоячиларда ҳам хато бор эди. Хато кетма-кет кетди ва шу сабабли гол урилди.

- Тезкор голдан кейин жамоадагилар ўзларини йўқотиб қўйишмадими?

- Йўқ, имкониятлар бўлди. Бугун омад ҳам биз томонда бўлмади. 

- Бугун урилган голларнинг барчаси чап қанотдан ўтказиб юборилди. Нималарнидир ўзгартиришни ўйламадингизми?

- Ўйлаб кўрдик, лекин ҳозирги ҳолатимизда бунинг имконияти бўлмади. Чунки бир қанча футболчиларимиз жароҳатда. 

- Белгиланган пенальтида дарвозабонга қандай эътирозингиз бор?

- Эътироз йўқ. Дарвозабон ҳам ҳаракат қилди. Барча голларни ўнг томондан ўтказиб юбордик.

- Мавсум бошидаги мақсад ва вазифа қандай эди ва жамоа буни бажаряптими?

- Мақсад бор эди - кучли бешликка кириш вазифаси қўйилганди. Ҳаракат қиламиз, буёғи футбол. Қўлимиздан келганини қиламиз.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика