Latest news

08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  0 07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  0 04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  100 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  2 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  29 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  8 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  10 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0

Алишер Ибрагимов: “Болалар футболи бўйича Осиёда етакчиларданмиз” News

Алишер Ибрагимов: “Болалар футболи бўйича Осиёда етакчиларданмиз”

“Бунёдкор” футбол академияси мамлакатимизнинг етакчи тарбия масканларидан бири ҳисобланади.

Достонбек Ҳамдамов, Забиҳилло Ўринбоев сингари иқтидор эгалари айнан шу академия тарбияланувчилари саналади. Бу ёшлар бугун жамоанинг асосий ўйинчиларидан бирига айланиб бўлди. Академияда олиб борилаётган ишлар яқин келажакда янада кўпроқ мева беришига ишониш мумкин. Бир ҳафта муқаддам 2002-2003 йилларда туғилган болалардан иборат академия тарбияланувчилари Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда ташкил қилинган “SuperMokh Cup”халқаро турнирда иштироқ этиб қайтди. Биз ўтган ҳафта академияда 2003 йилги болалар гуруҳига устозлик қилиб келаётган Алишер Ибрагимов билан суҳбатлашдик. 

- Алишер ака, даставвал Малайзиядаги турнир ҳақида айтиб ўтсангиз. Мусобақага сизлар ким таклиф қилди. 

- Турнир иккинчи марта ташкил қилинаётган экан. Ёдингизда бўлса, ўтган йили Миразиз Мирзааҳмедов мураббийлигида вакилларимиз терма жамоа сифатида иштирок этганди. Бу йил ташкилотчилар бизга, яъни “Бунёдкор” академиясига таклиф жўнатишди. Клубимизнинг халқаро бўлими бизга буни маълум қилганидан сўнг, мусобақага тайёргарлик кўриб, йўл олдик.

- Харажатларни ташкилотчилар ўз бўйнига олдими?

- Фақат Малайзияга бориб-келиш харажати клубнинг бўйнида эди. Қолган барча харажатларни ташкилотчилар қоплашди.

- Шароитлар хусусида ҳам тўхталиб ўтсангиз.

- Шароиятлар аъло даражада. Бу ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Куала-Лумпурдаги “Пурама” меҳмонхонасида истиқомат қилдик. Меҳмонхонада биздан ташқари, Эрон ва Бангладеш терма жамоаси аъзолари бор эди. Ҳар бир хонада икки нафардан бола яшади. Қисқаси, яшаш бўйича ҳеч қандай муаммо бўлгани йўқ. Керак бўлса, ҳаво иссиқлиги учун бассейнлар ҳам бор. Терма жамоаларга алоҳида автобус ажратилган. Бизни алоҳида вакил олиб юрди. У таржимонлик ҳам қилди. 

- Машғулот ўтказиш учун қандай майдонлар ажратилди.

- Биз Куала-Лумпурга мусобақа бошланишидан икки кун аввал етиб боргандик. Вақтлар орасидаги тафовут сезиларли бўлгани боис, муҳитга мослашишимиз бироз қийин кечди. Машғулот ўтказишимиз учун сунъий қопламали майдон ажратишди. Майдоннинг ҳолати ажойиб кўринишда. У майдонда ўйинлар ҳам ўтказилди, машғулотлар ҳам олиб борилди. Айтганча, биз турнирда икки ёш тоифасида иштирок этганимиздан хабарингиз бор. Ташкилотчилар битта юрт вакили бўлганимиз боис, иккала жамоага битта автобус ажратган бўлса-да, иккита майдон берди. 2002 йилги жамоамиз барча учрашувларини сунъий қопламали майдонда ўтказган бўлса, биз фақатгина битта ўйинни шундай майдонда ўтказдик. Қолган рақиблар билан табиий қопламали майдонда ҳисоб-китоб қилдик. Шу ерда бир гапни айтиб ўтсам: катталаримиз катта майдонда тўп сурди, биз кичкиналаштирилган майдонда ўйнадик. Майдондаги футболчиларнинг сонида ҳам фарқ бўлди. Улар ўн, биз тўққиз нафардан бўлиб ўйнадик. Катталар ҳар бир бўлими 35 дақиқадан иборат учрашувларда майдонга тушди, биз 20 дақиқа. Иштирокчилар бир кунда битта ўйинда тўп сурди.

Иқлим анчагина иссиқ бўлгани боис, болалар шароитга мослашишлари қийин кечди. Қолаверса, ўйинлар маҳаллий вақт билан эрталабки, соат 8:00да старт олади. Бу вақтда Тошкентда ҳали энди 5:00 бўлган бўлади. Учрашув ўтказиладиган стадионга бир соат олдин етиб бориш керак. Энди тасаввур қилинг, соат неччида туришимиз керак, неччида нонушта қилиш лозим ва қачон футбол ўйнимиз? Инсон организми бундай тафовутга мослашиши учун анча вақт керак. 

- Футболчи одатда ўйиндан 3-4 соат олдин овқатланади. Гапингизга қараганда, Малайзияда шогирдларингиз эрталабки нонуштани ўйиндан узоғи икки ёки бир ярим соат танаввул қилган.

- Нонушталар оғир бўлгани йўқ. Енгил, школадга ўхшаган ҳазми оғир бўлмаган емакликлар берилди. Агар бошқача таом бўлганида ҳам нима қила олардик? Тошкент вақти билан тунги икки-учда уйғотиб, нонушта бермайсизку? Ўзи кечки пайт уларни ухлатишнинг ўзи бир муаммо. Маҳаллий вақт билан 22:00да ҳамма ухлаши керак. Бу пайтда Тошкентда энди 19:00 бўлган бўлади. Айтингчи, қайси бола бундай вақтда ухлайди? Катта эҳтимол билан унча-бунча бола соат 19:00дан ухламаса керак?! Инсонмиз, барибир вақтлар орасидаги тафовутга мослашдик, фақат турнир якунланиши арафасида бунга кўникдик.

- Энди ўйинлар ҳақида гапириб ўтсангиз.

- Мусобақа бошланишидан аввал бизга бириктирилган таржимондан гуруҳдан нечта жамоа чиқишини сўраганимизда 2та, дея жавоб қайтарди. Ҳар бир гуруҳда бештадан иштирокчи, жами 4та жамоа бор эди. Биринчи турда Жанубий Кореянинг “Пужа” деган клубига қарши табиий майдонда ўйнадик. Аввалига ўйин давомида 3та ўзгаришни амалга ошира олишимизни айтишди, кейин об-ҳаво иссиқлигини инобатга олиб, алмаштиришни 7тагача кўпайтиришди. Сўнг алмаштирилган ўйинчига яна майдонга тушиш рухсатини беришди. Хуллас, 1-турда қийинчилик билан ғалаба қозониб олдик. 2-турда маҳаллий жамоага қарши тўп сурдик. Очиғи, рақибга бироз кучимиз етмади. Боиси, мезбонларда иқлим ёки вақт бўйича муаммолар йўқ, қолаверса, футболчилар ҳам гавдали ва ёши бироз каттароққа ўхшади. Қисқаси, ютқаздик. 3-турда ҳам мезбон юрт жамоаси билан ўйнадик. Оғир ўтган учрашувда ҳисоб 0:0 бўлиб турганида ҳакам томонидан қўшиб берилган иккинчи дақиқада гол уриб, ғалаба қозондик. Гуруҳдаги сўнгги учрашувда Таиланднинг “Бек Тера Сасана” клуби тарбияланувчиларига қарши ўйнаб, ғалаба қозондик ва тўплар нисбатига кўра, гуруҳда иккинчи бўлдик. Аслида биринчи бўлишимиз ҳам мумкин эди, аммо гуруҳдаги икки Малайзия жамоа бир-бирига ёрдам бериб юборди. Шундан кейин бизга эртага чорак финалда Таиланд “Бурирам Юнайтед” жамоасига қарши ўйнашимизни айтишди. Лекин эртаси куни эрталаб, ўйинга жўнаб кетиш учун меҳмонхонанинг биринчи қаватида йиғилсак, клубимиз матбуот котиби Баҳодир Мирзаев биз 5-ўрин учун ўйнашимизни айтиб қолди. Бу гапни эшитган болалар руҳан “синиб” қолишди. Тушунмовчиликка аниқлик киритиш мақсадида ташкилотчилар билан боғландик. Улар Низомда шундай ёзилганини рўкач қилишди. Кейин билсак бу атайин амалга оширилган экан. Сабаби, тўрттала гуруҳда ҳам Малайзия жамоалари биринчи ўринни эгаллаган. Ташкилотчилар ўша 4 жамоа иштирокида ярим финал, 3-ўрин ва финал ўйинларини ўтказиб, совринлар ўзларида қолишини таъминлашмоқчи бўлишган. Гуруҳларда иккинчи ўринни эгаллаганлар қолган ўринлар учун курашишди. 

5-ўрин учун “Бурирам Юнайтед”га қарши ўйинда майдонга тушиб, мағлубиятга учрадик. Шундан сўнг биз учун мусобақа якунлади, деб ўйласак, 7-8 – ўринлар учун ўйин борлигини айтишди. Эртаси куни яна Жанубий Корея жамоасига қарши ўйнаб, йирик ҳисобда ғалаба қозондик.

- Рақиблар орасида қайси бири ёқди? Улардан нимадир ўрганиш мумкинми?

- Биздан катталар гуруҳида “Манчестер Сити”, “Динамо” (Загреб), “Райо Вальекано” (Испания), “Коринтианс” (Бразилия) каби машҳур клуб тарбияланувчиларидан иборат жамоалар бор эди. Афсуски, улар иштирокидаги учрашувларни кўришнинг имкони бўлмади. Ўзимизнинг рақиблар орасида Таиланднинг “Бурирам Юнайтед” жамоаси ёқди. Ўша учрашувда мағлубиятга учраган бўлсакда, ўйин ҳаммага ёқди. Бу рақибда қандайдир услуб кўрдим. Улардан нимадир олишимиз мумкин, дея олмайман. Услуби бизники билан деярли бир хил. Шунчаки, улар майдонда нимадир қилишга ҳаракат қилишар экан. Биз ҳам уларга ёқдик. Ўйиндан кейин иккала жамоа мураббийлари гаплашдик, телефон рақамларимизни алмашдик. Малайзия ва Жанубий Корея жамоаларида ҳеч қандай услуб кўрганим йўқ. Уларда ҳимоячилар тўпни олдинга тепиб юборади. Қолгани ҳужумчининг иши. 

- Умумий маънода турнир жамоага нима берди?

-Фикримча, болаларда ўзларига бўлган ишонч ортди. Шогирдларим футболда нон топиб ейиш қанчалик қийин эканлигини ҳис қилишди. Футболчи касбидан нон топиш учун қанчалик меҳнат қилиши лозимлигини сезишди. Хориж жамоаларига қарши ўйнаб, нималарга қодирликларини билиб олишди. Улар билан дўст тутинишди. 

- Рақиб мураббийлари билан гаплашган бўлсаларинг, улардаги шароитлар билан қизиққан бўлсаларинг керак?

- Малайзиядаги академияларга саёҳат уюштирдик. Шароитларга тўхталсам, “Бунёдкор” академияси билан солиштирганда деярли фарқ кўрмадим. Битта фарқ, уларнинг академиясида кўпроқ хорижлик мураббийлар ишлар экан. Гуруҳда биз ютқазиб қўйган жамоанинг бош мураббийи Уэльс мамлакатидан бўлиб, у “Бунёдкор”га қарши иккинчи турда майдонга тушгани ўзларининг ютуғи бўлганини таъкидлади. Яъни, биз ҳали иқлимга мослашиб улгурмасимиздан бизга қарши ўйнагани ғалабанинг асосий омили бўлганини айтиб ўтди. Шогирдларим ўша мураббийда жуда яхши таассурот қолдирди. Қолаверса, бурчак ва жарима тўпларини амалга ошириётган вақтда ҳийла қилганимиз рақибларда жуда ёқди. Биринчи ўйинда “Пужа” дарвозасини шундай ҳийла орқали ишғол қилдик. Ҳийла шундай: футболчи бурчак тўпини ерлатиб жарима майдони ичига етказиб беради. Тўпга яқинлашган уч нафар ўйинчи уни бир-кетин ўтказиб юборади. Тўртинчи футболчи дарвозага зарба йўллайди. Бу ҳийлани уэльслик мураббий алоҳида эътироф этди. Чунки уларга ҳам бу ҳийлани қўллагандик. 

- Шогирдларингизга бошқа жамоалардан қизиқишлар бўлдими?

- Ҳа. Икки-уч нафар шогирдимга қизиқиш бўлди. Лекин уларнинг исм-шарифини маълум қилмоқчи эмасман. Таиланд жамоалари қизиқиш билдиришди. Уларга барчасини клуб раҳбарлари ҳал қилишини айтиб ўтдик.

- Ўзингиз бошчилик қилаётган гуруҳ тўғрисида ҳам маълумот берсангиз.

- Мен бу гуруҳга шеригим Фурқат Самегов билан бошчилик қиламан. У “А”, мен “Б” гуруҳда бош мураббийман. Мусобақага жўнаб кетиш олдидан иккала гуруҳдан футболчиларни саралаб олдик. Ўзим “Бунёдкор” академиясида даставвал 2008 йилда туғилган болаларга бошчилик қилганман. Январь ойидан бошлаб, 2003 йилда туғилган болалар билан ишлаяпман. “Бунёдкор” эшиклари ҳар доим иқтидорлар учун очиқ. Бизга деярли ҳар куни болалар келишади. Таътил вақтларида ўзимиз Республикамиз бўйлаб, селекцияга чиқамиз. Оддий мисол, ўзим ёзда Навоий, Хоразм ва Наманганда бўлиб, иқтидорларни излаб келдим. Бизда айтганимдек иккита гуруҳ бор. “А” гуруҳида иқтидорли болалар тўп суради. “Б” гуруҳида эса, бошқалар тарбияланади. Биз ҳеч кимни хафа қилмаймиз. Ўзини кўрсата олмаганларга “Б” гуруҳида ўйнаб, машғулотларда ишлаб, ўзини кўрсатишига имконият яратиб берамиз. Агар ўзини кўрсатса, “А” гуруҳига ўтказамиз. Аксинча, “А” гуруҳидаги болаларнинг ўйинида пасайиш кузатилса, “Б”га жўнатамиз. Академияга қабул қилинган янги бола иқтидорли бўлса ҳам уни даставвал “Б” гуруҳига жойлаштирамиз. Сабаби, унга академиянинг ички муҳити, ўйин услубига мослашиб олиши учун вақт керак. Маълум муддат “Б” гуруҳида шуғуллаган бола албатта “А” гуруҳдан жой олади.

Фурқатбек НИШОНОВ суҳбатлашди.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика