Latest news

23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  21 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  51 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  216 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  21 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  2

Алижонов энг кўп вазият яратган. ОЧЛ нимчорак финалига оид статистикалар News

Алижонов энг кўп вазият яратган. ОЧЛ нимчорак финалига оид статистикалар

Эртага, 30 сентябрь куни ОЧЛда чорак финал ўйинлари бўлиб ўтади.

Ундан олдин эса ортда қолган нимчорак финал беллашувларига оид айрим статистикаларни келтириб ўтамиз. Уларни ОФК тақдим этди.

- "Ал Садд" жамоаси "Персеполис"га қарши баҳсда жами 17та зарба (блок қилинган зарбалар билан бирга) берди ва бирорта гол ура олмади. Бу 2013 йилдан бери гол урмаган жамоа томонидан берилган энг кўп зарба бўлди.


- Қизиғи, "Ал Сад"нинг кўп зарба бериб (блок қилинган зарбалар билан бирга) гол уролмаган олдинги ўйини ҳам айнан "Персеполис" билан бўлган. 2018 йилнинг октябрида қатарликлар форслар дарвозаси томон 16та зарба бериб, гол уришни уддалай олишмаган.


- "Ал Садд" жамоаси "Персеполис"га қарши учрашувда 8та вазият яратди. Бундан олдин жамоа 2018 йилнинг октябрида айнан "Персеполис"га қарши тўқнашувда 10та вазият яратиб гол ура олмаган.


- "Персеполис" таркибида Чемпионлар лигасида учта ўйинда гол уролмаган ҳужумчи Иса Ал Касир охирги иккита ўйинда гол уришни уддасидан чиқмоқда.


- Нимчорак финалнинг 4 ўйинида ҳеч бир ўйинчи "Пахтакор"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижоновчалик кўп вазият яратмади. Шу куни Алижонов 3та вазият яратди.


- "Ал Насср" ҳужумчиси Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ Чемпионлар лигасида ўзининг охирги 9та ўйинида майдонни голсиз тарк этмаяпти (10та гол).


- "Ал Насср"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Султон Ал Ғаннам жамоасининг ОЧЛдаги охирги 6та голидан 3тасига голли пас берган. У бундан олдинги 9 учрашувда (ОЧЛда) бор йўғи битта голли пас берган.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика