Latest news

19:50ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда ғалабага эришди, Раҳмоналиев кетма-кет бешинчи ўйинда захирада қолдирилди  0 19:27"Фулхэм" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  5 18:50Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўн киши билан камбэк эвазига ғалаба қозонди, Ўринбоев бу сафар ҳам захирада қолдирилди  2 18:42"Ал Батаэҳ" — "Хорфаккан". Ғаниев асосий таркибда  0 17:49Доннарумма "Ман Сити" билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди. Битим суммаси 50 млн евродан кам бўлади  0 16:05"Реал" Винисиусга нарх белгилади  7 14:55Жан-Пьеро Гасперини: "Аниқроқ бўлганимизда иккинчи голни ҳам урардик"  0 14:29Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга чиқамиз"  0 14:14Мюллер МЛСдаги дебют голини 90+14-дақиқада урди ва жамоасига ғалаба олиб берди  1 13:31Шаҳром Самиев Тожикистон терма жамоасига чақирилгани ва CAFA Nations Cup турнири ҳақида гапирди  2 13:13"Астон Вилла" "Челси" ва ПСЖ ҳужумчиларини таркибига қўшиб олмоқчи  0 12:51Диего Симеоне: "Атлетико" ўз принципларини ўзгартирмайди"  1 12:30Мурод Бобожонов: "Сўнгги тўрт ўйинда уч гол? Бундан ҳам яхшироғига ҳаракат қиламан"  1 12:12Месси ва Альба бугун нега ўйнамади? Маскерано жавоб берди  3 11:49Фақатгина 3 мураббий Пепнинг "Сити"сини "Этихад"да икки хил клуб билан мағлуб қила олган  8

Алексей Евстафеев, "Дўстлик" халоскори ва "Қўқон-1912" посбони - Про лига 9-тур лауреатлари News

Алексей Евстафеев, "Дўстлик" халоскори ва "Қўқон-1912" посбони - Про лига 9-тур лауреатлари

Про лиганинг 9-тури ортда қолди. Биз эса ўз одатимизга кўра тур лауреатларини эълон қиламиз.

"Championat.asia" сайти талқинига кўра 9-турнинг энг яхши дарвозабони - Ислом Абдуллаев ("Қўқон-1912")

"Қўқон-1912" жамоаси бу турда "Бухоро" меҳмони бўлди. Муросасиз ўтган учрашувда дарвозаларга тўп киритилмади. Ўйин давомида бир нечта хавфли вазиятлар яратган мезбонларга қарши қўқонликлар посбони Ислом Абдуллаев дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Кипер жамоасини яққол голли вазиятларда қутқариб қолди. Шу сабабли Ислом Абдуллаевни 9-турнинг энг яхши дарвозабони деб топдик. 


 

"Championat.asia" сайти талқинига кўра 9-турнинг энг яхши футболчиси -   Ҳамидулло Абдуҳамидов ("Дўстлик")

Тошкентнинг "Дўстлик" жамоаси 9-турда "Олимпик Мобиуз"дан устун келди ва мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди. Бунда жамоанинг ҳужумчиси Ҳамидулло Абдуҳамидовнинг ҳиссаси катта бўлди дея оламиз. У дастлабки голда Шерзод Қодировга ассистентлик қилган бўлса, якунда ғалаба голига муаллифлик қилди. Шубҳасиз Ҳамидулло Абдуҳамидов тур футболчиси номига муносиб ўйин кўрсатди.

 

"Championat.asia" сайти талқинига кўра 9-турнинг энг яхши мураббийи - Алексей Евстафеев ("Дўстлик")

"Дўстлик" жамоаси янги мураббий Алексей Евстафеевнинг дебютидаёқ 3 очкога эга чиқди. Узоқ кутилган ғалабада янги мураббийлар штабининг муносиб хизмати бор десак муболаға бўлмайди. Қисқа вақтда футболчиларни яхши тайёрлаган мутахассис ўз-ўзидан 9-турнинг энг яхши мураббийи бўлди.

 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика