Latest news

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  2 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  1 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  1 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  13 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Александр Зинченко:«Уфа» мухлислари ҳамиша қалбимда қолишади» News

Александр Зинченко:«Уфа» мухлислари ҳамиша қалбимда қолишади»

Ўтган ҳафтада Россиянинг «Уфа» клуби ярим ҳимоячиси Александр Зинченко Англиянинг «Манчестер Сити» клуби аъзосига айланди.

У «шаҳарликлар» билан беш йиллик шартнома имзолади. Маълумотларга қараганда, манчес­терликлар Украина терма жамоаси аъзоси ҳисобланган футболчини ПСВга ижарага беришади. Манчестерга бориши биланоқ Зинченко «Championat.com» сайтига интервью берди.

— Александр, табрикларимизни қабул қилинг. Айни пайтда нималарни ҳис қиляпсиз?


— Раҳмат. Эхтирослар жунбушга келган. Лекин Англия клубига ўтиш билан ҳаммаси тугамади. Ҳали олдимда катта меҳнат турибди.

— «Уфа»дан «Манчестер Сити»га ўтиш - бунга ишониш қийин. Бир томондан ҳақиқат, бошқа жиҳатдан эса, фантастика. Шу фикрга қўшиласизми?


— Бу ўринда икки хил фикр бўлиши мумкин эмас. «Сити» жаҳоннинг энг кучли клубларидан бири. Шу жамоа аъзосига айланганимдан хурсандман. Тўғриси, бугун туғилган кунимдагидан ҳам кўпроқ табриклар қабул қилдим (кулади).

— Яқингача, «Сити» футболчиларининг ўйинларини телевизор орқали томоша қилардингиз. Эртага эса, улар билан бирга машғулотга киришасиз. Мазкур жамоа ўйинчиларидан энг ёқтирганингиз ким?


— Бу клубдаги ҳар бир футболчи борасида илиқ фикр билдирса бўлади. Чунки уларнинг барчаси юқори савиядаги футболчилар. Лекин барибир Давид Силва ва Фернандиньоларнинг ўйинларига қўпроқ эътибор бераман.


— Гвардиола билан ишлаш ажо­йибми? У ҳақда қандай фикрдасиз?

— Бир сўз билан таърифлайдиган бўлсам: у жаҳонинг энг яхши мураббийи. У билан ишга киришишни астойдил кутяпман.

— Унинг «тики-така»си ҳақида қандай фикрдасиз? Бундай футболга мослаша олишингизга ишонасизми?


— Умид қиламанки, ҳа. Умуман олганда, менга шундай ўйин услуби ёқади.

— Барибир қандайдир ҳадиксираш борми? Ҳар ҳолда шундай машҳур мураббий билан ишлайсиз...

— Ҳеч қандай хадиксираш йўқ. Аксинча, жамоа билан танишишни интизорлик билан кутяпман.

— Инглиз тили борасидаги билимларингиз қандай?


— Ўз фикримни тушунтира оламан. Лекин ҳали кўп ўрганишим керак. Ўқишим шарт. Бусиз бўлмайди.

— Янги мавсумдаги мақсадларингиз...


— Асосийси, янги жамоа, янги шароитларга мослашиб олиш. Албатта, «планка»ни ҳам максимал баландликка қўяман.

— Матбуотда агентларингиз ҳақида кўп гап-сўз бўлди. Айримлари интервью ҳам беришди. Умуман олганда, нечта агентингиз бор?


— Икки нафар. Юрий Гаврилов ва унинг ёрдамчиси Анатолий Патук. У юридик масалалар билан шуғулланади. Бошқаларнинг эса, менга, умуман, алоқаси йўқ. Шуни алоҳида айтишим мумкин, шартнома имзолаётганимда Анатолий мен билан бирга бўлди.


— Айтишларича, келишувингиз деталларини икки ой муҳокама қилишган. Бу Европа чемпионати пайтида халақит бермадими?

— Умуман, бу вақтда менинг бор эътиборим Украина терма жамоаси ўйинларига қаратилганди.

— Кетиш олдидан «Уфа» мухлисларига тилакларингиз. Улар сизга нисбатан яхши муносабатда бўлишган...


— Бу айни ҳақиқат. «Уфа» жамоасининг барча мухлисларига миннатдорчилик билдираман. Улар мени яхши кўришарди. Шу боис ҳам ҳамиша қалбимда қолишади.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика