Latest news

08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  5 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  5 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  2 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  1 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  1 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  12 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  5 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  2 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  1 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  8 22:04"Қизилқум" Шукуров билан шартома имзолади  1 21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  1

Александр Хомяков: "Натижа ғалаба келтирса, бу - ёқимли, бироқ ўйинимиздан мутлақо қониқмадим" News

Александр Хомяков: "Натижа ғалаба келтирса, бу - ёқимли, бироқ ўйинимиздан мутлақо қониқмадим"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Андижон" - "Машъал" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- Ўйин осон ўтмади. Қўллаб-қувватлаб келаётган мухлисларга рахмат. Менда кўрсатаётган ўйинимиз бўйича норозилик бор. Иккинчи бўлимда деярли футбол ўйнамадик. Бундай ўйин билан кейинги турларда ғалаба қозониб бўлмайди. Негадир бир руҳан тайёр бўлмаётгандекмиз. 


- Демак сиз жамоа кўрсатган футболдан норозисиз. Натижаданчи?

- Натижа ғалаба келтирадиган бўлса, албатта ёқимли. Бироқ, бугун кўрсатган ўйинимиздан мутлақо норозиман, умуман қониқмадим. Айниқса, иккинчи бўлимда кўрсатган футболимизни оқлаб бўлмайди.

- Захирадан қўшилган футболчилар ўзларини оқлашдими?

- Айтиб ўтдим, иккинчи бўлимда бизда ҳеч нарса ўхшамади. Захира орқали ўйинни кучайтиришга уриндик, бироқ самара келтирмади. Агрессив футбол кўрсата олмадик, қанотларимиз ҳам кўнгилдагидек ишламади. 

- Танаффусда футбрлчиларга ўйинни ўзгартириш бўйича кўрсатмалар бердингизми?

- Бугун ўз кучимизни ҳар томонлама исботлаб қўйишимиз мумкин эди. Хулосалар чиқарамиз, камчиликлар устида ишлаймиз. Танаффусда агрессив футбол ўйнашимиз ҳақида тушунтирдим.

- "Машъал" иккинчи бўлимда ўйинни кучайтиришини кутганмидингиз?

- Мағлубиятга учраётган томон ўйинни кучайтиришга интилади. Майдон марказида устунликни бой бермасдан тўп назоратини қўлга олганимизда барчаси бошқача бўларди.



Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика