Latest news

14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  1 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  4 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  22 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4

Александр Хомяков: "Ҳозирги ҳолатимизда бир очко қўлга киритиш ёмон эмас" News

Александр Хомяков: "Ҳозирги ҳолатимизда бир очко қўлга киритиш ёмон эмас"

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Машъал" - "Навбаҳор" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков фикрларини билдирди.





"Ҳаммасини кўрдингиз. Очко жуда зарур эди. Гарчи ғалабага муносиб ўйнамаган, вазиятлар кам яратган бўлсакда 1 очко ишладик. Иккинчи бўлимда легионер ҳужумчимизда вазият юзага келганди. Охирги 3та учрашувда мағлубиятга учраган эдик. Энди эса очко ишлашни уддасидан чиқа олдик. Бу бизга ёрдам беради, деб ўйлайман. Ҳар бир ўйинга финалдек муносабатда бўляпмиз. Ҳаракат қиламиз, ишлаймиз. Йигитларга эътирозим йўқ. Тўғри бироз агрессивлик етишмаяпти",- дейди Александр Хомяков. 

- "Машъал" ўз майдонида ишончли ўйнайдими ёки сафарда?

- Сафарда бизга қарши ҳужумкор ва тажоввузкор ўйнашади. Қарши ҳужумларда имкониятимиз бўлади. Уйда эса тўп билан кўпроқ муомалада бўлишимиз талаб қилинади. Ҳужумларда ижодкорлик етишаётгани йўқ. 

- "Навбаҳор" билан дуранг сизни қониқтирдими?

- "Навбаҳор" кучли жамоа. Улар яхши ҳимояланади. Ғалаба учун ўйнамаганимиз кўринди. Лекин айни пайтдаги ҳолатимизда бир очкони қўлга киритиш ёмон эмас. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика