Latest news

12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  4 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  2 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  9 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3

Александр Хомяков: "Ҳаммаси режамиз бўйича кетди" News

Александр Хомяков: "Ҳаммаси режамиз бўйича кетди"

"Металлург" устидан қозонилган йирик ғалабадан (5:0) сўнг "Андижон" устози Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

Александр Хомяков: "Ишончли ғалабага эришдик, етарлича гол уришга муваффақ бўлдик. Ўйиндан кўнглим тўлди. Йигитлар яхши таассурот қолдиришди. Тактика бўйича тўғри ўйнадик. Осон бўлди дея олмайман, "Металлург"нинг кучли ва кучсиз томонлари бор. Тезкор гол урганимиз бизга катта фойда берди. Футболчилар кўрсатмаларимни аниқ бажаришди. Бу ғалабани мухлисларга бағишлаймиз.

- Бугунги баҳсда йирик ҳисобдаги ғалаба бўлишини кутганмидингиз?

- Доимо ғалабани мақсад қиламиз. Катта эътибор ўйиннинг дастлабки 10 дақиқасида қаратилган эди, шу вақт ичида гол уришга ҳаракат қилгандик ва буни уддаладик. Ҳаммаси режамиз бўйича кетди.

- Рубин Хебай ҳақида нима дея оласиз?

- Бугун йигитлар у учун ўйнашди, у йигитлар учун ўйнади. Хебайни ажратиб кўрсатсам бўлади. Унинг ўйини ўхшади ва бундан хурсандман. Барча футболчилардан кўнглим тўлди.

- "Андижон" қачон ўз стадионида ўйнайди?

- Бу борада аниқ жавоб бера олмайман. Стадионда ишлар кетяпти, биз ҳам тезроқ ўз аренамизда ўйнашни хоҳлаймиз. Май охирида дейишганди. Андижонда мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши янада кучли бўлади, аммо ҳозир ҳам улар борини бериб бизни олдинга чорлашмоқда.

- "Металлург" сўнгги турда АГМКни ютди, аммо бугун мағлуб бўлди...

- Ҳар бир жамоани кучли ва кучсиз томонлари бор. "Металлург" ёмон жамоа эмас, улар ҳали кўпчиликнинг "қонини ичади".


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика