Latest news

17:58"Реал" "Ливерпул"га қарши ўйин олдидан жиддий йўқотишга учради  1 17:31Салоҳ: "Деярли декабрь бўлди ва мен клубда қолиш учун бирорта ҳам таклиф олмадим"  0 17:05Рубен Аморим: "Кейинги йил ҳам шу босқичда худди шу муаммолар билан қоламиз ёки ҳозир бошлаб, бироз таваккал қиламиз"  3 16:42"Манчестер Сити" Англия терма жамоасининг 20 ёшли футболчисига қизиқмоқда  0 16:16Италия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси миллий федерацияни бошқариши мумкин  1 15:49Куртуа "Реал" сафидаги юбилей "қуруқ" ўйинини ўтказди  0 15:22Футбол тарихидаги энг яхши 10 нафар сардор  23 14:55ПСЖ португалиялик футболчиcини ўзида сақлаб қолмоқчи  0 14:13Тома Табатадзе "Навбаҳор" билан хайрлашди  9 13:45U-17 Жаҳон чемпионатида Осиёдан 9 та жамоа! Бу қандай бўлади?  5 13:27Мутахассис нигоҳи - "Футболни алдаб бўлмайди, кам бюджет билан ҳам яхши жамоа қилиш мумкин"  5 13:01"Барселона" Влаховични Левандовскининг вориси сифатида кўрмоқда  7 12:35Абдусалом Азизов ЎФАдаги фаолиятини давом эттирадими?   16 12:12Суперлига янги мавсуми 7 мартдан старт олиши кутилмоқда  1 11:48Сервер Жепаров нима учун Европада ўйнаш насиб қилмаганини тушунтирди  10

Александр Хомяков: “Бугун байрам... ” News

Александр Хомяков: “Бугун байрам... ”

Ўзбекистон кубоги ярим финал босқичидан ўрин олган “Андижон” - “Сурхон” учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Финал йўлланмаси бу жуда ёқимли ҳолат. Клуб вакиллари, раҳбарият, жамоа аъзолари ва қадрдон мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Бугун бизда байрамона кайфият. Шу боис ўйин ҳақида унчалик ҳам кўп гапирмоқчи эмасман. Йигитлар уддалашди, албатта ташаккур айтаман. Биз жамоа билан тарихий натижа қайд эта олдик.

- Жамоангиз ниманинг эвазига ғолиб бўлди? Шунингдек, рақиб жамоанинг ўйинига ҳам баҳо берсангиз?

- Рақиблар жуда яхши ўйнашди. Уларда ишонч жуда юқори эди. Биласизми, “Сурхон”да бугун йирик ҳисобда ғалаба қозониб, финалга чиқиш иштиёқи сезилди. Бироқ, бу футбол. Биз яккакурашларда яхши ишладик, узун узатмаларда фаоллик кўрсатдик. Шунингдек, ҳимояда ҳам яхши турдик. Рақиблар дарвозамизга ўйиндан ташқари ҳолатда гол киритишди. Биз умумий жамоавий аҳиллик эвазига ғолиб чиқдик.

- Бектемир Абдуманнонов иккинчи даврада унчалик ҳам ёрқин ўйнамаяпти. Бугун захирага олинганида норозилик намойиш этди. Бу ҳақида фикрингиз?

- Жамоамизда руҳий кризис кўзга ташланаяпти. Битта Бектемирнинг ўзида шундай вазият эмас. Суперлигада кетма-кет 4 та ўйинда мағлуб бўлдик. Бу албатта жамоага таъсир кўрсатади. Бугунги ғалабамиз олдиндаги ўйинлардаги ижобий натижалар учун мотивация ва ишонч кайфиятини юзага келтиришидан умид қиламиз.

Rating: +7   

Comments

   
31 aug 11:54:37
Холмирзаев Комил
БИЗ ЕРНИ ЧУКУР ШУДГОР КИЛГАН ДИК ШУНИНГ УЧУН МУЛ ХОСИЛ ОЛДИК
   
31 aug 08:21:19
ÓZINGNI BOSS BOLAPAQIR
Final bitta oʻyindan iborat shunday ekan kuchlar doimo teng hisoblanadi toʻgʻri taktika tanlansa boʻldi penaltilar seriyasigacha olib borsa ham boʻladi
   
31 aug 03:24:51
Ya Bolelshik
Adashyapsizlar, Andijon oddiy o'yinlarni yutqazishi mumkin, lekin kuchlilari bilan zo'r o'ynab qo'yadi, ayniqsa Navbahor bilan, ular prinzipial raqib. Bugun ham Surxon yaxshi o'ynadi, lekin Andijon g'alabani olib ketdi
   
31 aug 03:12:25
Liverol Motor Oil
Андижоннинг уйинини бир мартагина,утган хафта Қарши сафарига борганимда стадионда курдим.
Жамоа шунчаки не о чём.
Финалда қандай уйнайди билмадим,омадини берсину лекин чемпион жамоа уйинига умуман тортмади.
   
31 aug 00:31:14
Ismoilov jaxongir
Андижонни галаба б.н табриклайман, лекин бу уйин финалда ютаолмайди, тренерлар штабига Бахтиёр Хамидуллаевни кушиш керак, хужумчиларни тайёрлайди
   
31 aug 00:13:05
BarsAndijon
Командамиз чарчаб колди босим катта булди кийин уйин булди пенальтиларда омад кеб колди оохирги зарбаларда! ома ёмон булди охирги зарба олдидан юрак ёрилай деди
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика