Latest news

21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  49 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  208 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  8 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  3 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  1

Александр Хомяков: "Баҳс назорати бизнинг қўлимизда эди" News

Александр Хомяков: "Баҳс назорати бизнинг қўлимизда эди"

Coca Cola Суперлигаси 22-тури доирасидаги "Сўғдиёна" - "Андижон" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида қатнашди.

Александр Хомяков: "Ғалабадан хурсандман. Бахс охири асабий ўтди. Ўйинимиз чиқди. Биринчи бўлимнинг баъзи вазиятларида назорат биз томонда эканлигини ҳис қилгандик ва бўшашдик, шу сабабли гол ўтказиб юбордик.

Иккинчи бўлимда фаолроқ ҳаракат қилишга тўғри келди. Биринчи бўлимда ҳаммаси ишлади, фақат гол ура олмадик. Иккинчисида янада активроқ бўлдик ва гол уришга муваффақ бўлдик. Майдонда рақиб бир киши кам бўлиб қолганида хотиржамлик билан ғалаба қозонишимиз керак эди, аммо бироз шошдик. Дарвозабонимизга раҳмат айтаман, у бизни қутқариб қолди. Умуман олганда, йигитларга миннатдорчилик билдираман, мухлисларни ғалаба билан табриклайман".

- "Андижон" кўп вазиятларда тўпни йўқотиб қўйди, бу нима билан боғлиқ?

- Баҳсни яхши бошлай олмадик, гапингизга қўшиламан, оддий вазиятларда тўпни олдириб қўйдик. Рақиб асосан тезкор қарши ҳужумлар билан хавф солди. Улар шу услубни яхши кўришади. Шундан ҳавотир олдим. Баҳс назорати бизнинг қўлимизда эди.

- Ҳакамга эътирозларингиз борми? Чунки у техник зонадагиларга сариқ карточка кўрсатди

- Эътироз йўқ. Шунчаки ҳиссиётларни назорат қила олмадик.

- Ўзгаришларни ҳис қиласизми. Соҳибжонов захирадан майдонга тушиб, гол уришга муваффақ бўлди.

- Бунга жавоб берганман. Бу интуитив равишда содир бўлса керак. Комилов пенальти ишлади, Соҳибжонов гол урди. Барча йигитлар майдонга тушишга тайёр. Улардан миннатдорман.


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика