Latest news

08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  0 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  3 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  8 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  14 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  49 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   45 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  28 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  96 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  673 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  31

Александр Хомяков: "Аламли мағлубиятни қабул қилиб олдик" News

Александр Хомяков: "Аламли мағлубиятни қабул қилиб олдик"

Суперлига 7-тур доирасидаги "Сўғдиёна" — "Андижон" ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— Жамоа ёмон ўйнади дейолмайман. Биз эътибор қаратган вазифаларимизни бажардик. Тўпни яхши бошқардик, ўйинда устунликка эришдик, вазиятлар яратдик. Рақибнинг дастлабки дақиқалардаги ўйинини ҳисобга олмасак, биз ўйинни назорат қилдик. Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо якун етишмади.

Бурчак тўпидан сўнг тўп ўтказиб юбордик. Аламли мағлубиятга учрадик. Жамоага эътирозим йўқ.

— Бугун Ускокович ўйнамади. У сўнгги вақтлар стандартлардан кўплаб голлар урди. Бугун унинг захирада қолдирилгани ротация билан боғлиқми?

— Кетма-кет учта ўйин, оғир юклама. Олдинда ҳам иккита қийин ўйин бор. Шу сабаб унга тикланиб олиш учун имкон бердик. Ҳозирда ротация қилиш учун захирада ўйинчилар бор. Умуман олганда, бугунги ўйинни яхши ўтказдик.



— "Пахтакор" мағлуб этилганидан сўнг жамоа иккита кетма-кет мағлубиятга учради. Жамоа яхши ўйнамоқда, аммо натижага келганда нимадир ўхшамаяпти.

— Осон очколар бераётганимиз ёқмаяпти. Бу ўйинда ҳам "Сўғдиёна" натижага эришиш учун барчасини қилди. Биз вазиятлар яратдик, аммо улардан фойдалана олмадик.



Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика