Latest news

20:10Суперлига. "Бунёдкор" – "Бухоро" (матнли трансляция)  3 20:05Суперлига. "Машъал" — "Андижон" 1:0 (матли трансляция)  24 20:04АПЛ. "Челси" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Лондон дербиси нурсиз дуранг билан якунланди  13 19:55Суперлига. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Сурхон"ни ишончли ҳисобда енгди  4 19:34"Манчестер Юнайтед" — "Арсенал". Таркиблар маълум  10 18:41Расмус Хойлундга Германиядан даъвогар пайдо бўлди  0 17:43ПСЖ футболчиси АПЛ клуби сафига ўтди  1 16:36"Манчестер Сити" Родриго бўйича қарор қабул қилди  6 16:04ПСЖ форварди АПЛга йўл олиши мумкин  0 15:31"Нефтчи" Наманганда "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 15:13"Рома" АПЛдаги футболчини 20 млн еврога харид қилиш ҳуқуқи билан 3 млн еврога ижарага олди  2 14:41Де Хеа "Манчестер Юнайтед"га қайтиши мумкин  2 14:08"Ювентус" "Лилль" вингерини сотиб олмоқчи  0 13:25"Рома" Санчонинг молиявий талабларини қондира олмайди  0 12:45Гвардиола Эдерсон билан боғлиқ вазият ҳақида: "Агар футболчи кетишни истаса, у кетиши керак"  2

Александр Крестинин: "Бугун барча режаларимиз амалга ошди " News

Александр Крестинин: "Бугун барча режаларимиз амалга ошди "

Суперлига 17-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Қизилқум" (4:2) учрашувидан сўнг "темирйўлчилар" бош мураббийи Александр Крестинин матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Осон ўйин бўлмади. Рақибимиз жуда тартибли ўйнайдиган жамоа, кам гол ўтказиб юборади. Йигитлар бугун яхши ўйин намойиш этишди. Бугун барча режаларимиз амалга ошди.

- Жамоангиз бугунги ўйинда 20 дақиқа ичида 4та гол урди. Бугун нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- Биз ҳар бир рақибга қарши турли хил тайёргарлик кўрамиз. Рақиб ўйинини ўрганиб чиқамиз. Бугун ҳужумда жамоавий ўйнадик. Футболчиларим меҳнат қилишмоқда ва биз қайд этаётган натижаларимиз эса бироз яхши эмас. Бугунги ғалаба кейинги учрашувларда руҳий устунлик беришига ишонаман.

- Дарвозабонлар алмашинувига нима сабаб бўлди? Бугун Суҳроб Султонов захирада қолдирилди.

- Бугун таркибни ўзгартирдик. Сўнгги баҳс билан солиштирганда 5 та ўзгаришга қўл урдик. Мағлубиятдан сўнг бироз ўзгариш қилмасак бўлмасди. Суҳроб Султонов яхши дарвозабон ва унга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Бу шунчаки ротация.

- Ўтган баҳсларда жамоангизга ғалаба қозониш учун етишмаётган жиҳат қайси эди?

- Ўйин динамикаси. Бугунги ўйинда эса ушбу жиҳат бор эди. Жамоам яхши тайёр эканлигини биламан, аммо уни исботлай олмаётгандик.

- Лазиз Мирзаевнинг ўйинига баҳо бериб ўтсангиз?

- Биз ҳеч кимни омма олдида баҳоламаймиз. Жамоага баҳо беришим мумкин. Жамоа бугун яхши ўйин намойиш этди, аммо иккита гол ўтказиб юборди. Ҳар бир учрашувда гол ўтказиб юбораётганимиз яхши эмас. Буни тўғрилашимиз керак. Хатоларимиз ҳам бор.

- Жамоангиз уй учрашувларини нейтрал майдонда ўтказаётгани жамоага таъсир ўтказмоқдами?

- Билмадим. Бу саволга аниқ бир жавоб бера олмайман. Биз бошқа стадиондан ўйнашимиз кераклигидан хабардормиз. Ушбу жиҳатга эътибор бермаяпмиз. 

- ФИФА кунлари сабабли чемпионатимиз икки ҳафталик танаффусда чиқади. ФИФА кунлари жамоангиз учун фойдали бўладими ёки йўқ? Айрим бир мураббийлар узоқ танаффусларни хуш кўрмайди, баъзилари эса қўллаб-қувватлайди.

- Танаффус давомида тайёргарликни давом эттирамиз. ФИФА кунлари давомида иккита кичик йиғинлар ўтказишни режа қилганмиз. Ўтган мавсум уч ҳафталик танаффуслар бўлган эди. Ўтган мавсумда ушбу масала бўйича бироз қийналгандик, аниқроғи яхши спорт формамизни йўқотгандик.

- ФИФА кунлари доирасида Ўзбекистон Қирғизистон билан ўйнайди. Ушбу учрашувга тахмин билдирсангиз.

- Мураббийлар тахмин бериши нотўғри. Қизиқарли баҳс бўлиши аниқ. Ўзбекистон терма жамоаси фаворит деб ҳисоблайман. Қирғизистон терма жамоасининг ўйинларини тўлиқ томоша қиламан. Қирғизистон мен учун бегона бўлмаган давлат.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика