Latest news

19:00Суперлига. "Насаф" - "Бухоро" 1:0 (матнли трансляция)  7 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  14 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  9 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  5 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  13 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  2 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  17 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  10 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  4 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6

Александр Ежов: "Қўл остимдаги йигитлар бундан ҳам кўпроғини амалга ошира олади" News

Александр Ежов: "Қўл остимдаги йигитлар бундан ҳам кўпроғини амалга ошира олади"

Про лиганинг сўнгги ҳал қилувчи турида "Хоразм" ўз майдонида "Зомин"ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Ежов фикрларини билдириб ўтди.

"Оғир ўйин бўлди. Босим бор эди. Ҳозир ҳиссиётда нима дейишга ҳам ҳайронман. Ғалаба билан йигитларни табриклайман. Улар билан фахрланаман. Ҳар бир ўйинда борини бериб ўйнашди. 

Ҳозир қўл остимдаги йигитлар янада яхшироқ ўйнай олишади, кўпроғига қодирлар. Ўйиндан қониқиш ҳоси қилдим. Камчилигимиз вазиятларни голга айлантира олмаётганимизда. Кейинги мавсумга муносиб тайёргарлик кўрамиз. Умид қиламанки ҳаммаси яхши бўлади. Менимча йигитлар 60 фоиз кучини кўрсатди, улар бундан ҳам кўпроғини бажара олади. 

Олдиндаги режаларим ҳақида бирор нарса дея олмайман. Вақт кўрсатади.

Биз ҳар бир учрашувга жиддий қараймиз ва рақибни ўрганиб чиқамиз. "Зомин"ни дуранг ҳам қониқтиришини ва ҳимоядан ҳаракат қилишини  билардик. Футболчиларимга вазиятларда эътиборлироқ бўлишни айтдим. Чунки рақиб қарши ҳужумда гол уриб кетиши мумкин эди. Бизнинг ўйинга ўз режамиз бор. Тимур Исмаиловда вазиятлар бўлди, Темур Бекчановда ҳам қулай имконият юзага келди. 

Майдонда доим 12 ўйинчиларимиз яъни мухлисларимизнинг далдасини ҳис қилиб тўп тепамиз. Бугун ҳам ҳаво совуқ бўлишига қарамасдан кўплаб ишқибозлар ташриф буюришди. Уларга катта раҳмат айтаман",- дейди Ежов.



Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика