Latest news

19:15Суперлига. "Хоразм" – "Бунёдкор" 0:0 (матнли трансляция)  3 19:15Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  6 19:00"Қизилқум" – ОКМК. Таркиблар эълон қилинди  0 17:54"Келиб олиб кетинглар!" Ниакате чемпионлик Марокашга олиб берилганидан даҳшатда  0 17:44Даҳшатли талаб! "Атлетико"нинг 55 минг мухлиси финалга бормоқчи, аммо чипталар етмайди  2 17:31"Реал"да катта хавотир: Куртуа "Атлетико"га қарши супердербини ўтказиб юборадими?  3 17:20Расман: Кудряшов жамоадан кетди. "Сурхон"ни вақтинча Анвар Ғофуров бошқаради   1 17:03Энрике "Челси"ни тор-мор этгач лол қолдирди: "Бизнинг иккита голимиз ўйин тақдирини ҳал қилиб бўлганди!"  1 16:55Ўзбекистон Жаҳон чемпионати арафасида Европанинг топ терма жамоасига қарши ўйнаши мумкин  14 16:46Котрина Кулбите: "Тарих яратишга бир қадам қолди"   2 16:26Дик Адвокат "Фейеноорд"да Робин ван Персига маслаҳатчи бўлади  1 16:21Гвардиола "Реал"ни "Манчестер Сити"нинг энг қийин рақиби деб ҳисобламайди  11 15:20Жалолиддин Машарипов: "Узоғи билан 1 ойда умумий гуруҳга қайтаман"  4 13:40ФИФА Эронга умид билдирмоқда  2 13:13Сенегал футбол федерацияси Африка кубоги финалидаги қарорни CASга олиб чиқади  2

Алдервейрелд ваҳима касаллиги туфайли Бельгия терма жамоасини тарк этганини айтиб берди News

Алдервейрелд ваҳима касаллиги туфайли Бельгия терма жамоасини тарк этганини айтиб берди

Тоби Алдервейрелд нима сабабдан Бельгия терма жамоасидаги фаолиятини якунлагани ҳақида айтиб берди.

"Антверпен" ҳимоячиси 2023 йилнинг мартида миллий жамоа билан хайрлашган эди.

"Юнион"га қарши кубок баҳсида мағлуб бўлганимиздан сўнг хафа эдим. Ўша кеча ухлай олмадим ва катта куч оладиган машғулот ўтказиш учун тонгда базага йўл олдим. Йўлга отланишдан аввал кофеини бор таблетка ичдим, чунки кофени ёқтирмайман.

Машинага ўтирганимда юрагим дақиқасига 1000 марта ура бошлади. Юрак ҳуружи бошланди деб ўйладим. Бўлди тугади, болаларимни қайта кўра олмайман. Машинани четга олдим, мебел дўконига кириб, менга тез ёрдам чақириб беришни сўрадим.

Стресс туфайли юрак уришим тезлашган экан. Бу ваҳима касаллигини келтириб чиқарди, шу сабабли юрагим тез ура бошлаган. Қайсидир онда ўзингни ҳозир ўлиб қоладигандек ҳис қиласан.

Тестлар ўтказдик, аммо ҳаммаси жойида эди. Кейин одамлар билан суҳбатлашдим ва улар бунинг барига стресс сабаблигини айтишди.

Шу сабаб терма жамоа билан хайрлашдим" - деди Алдервейрелд.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика