Latest news

00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   32 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  218 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  2

"Ал Насср" бош мураббийи Руи Виториа: "Мени кўпроқ жамоамнинг рақибга имкон қолдирмагани хурсанд қилди" News

"Ал Насср" бош мураббийи Руи Виториа: "Мени кўпроқ жамоамнинг рақибга имкон қолдирмагани хурсанд қилди"

Кеча бўлиб ўтган Осиё чемпионлар лигаси 1/8 финал баҳсида Саудия Арабистонининг икки клуби ўзаро кураш олиб борди.

Бунда "Ал Насср" "Ал Таавон"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Ал Насср" бош мураббийи Руи Виториа қуйидаги фикрларни билдирди. 

- Ғалабага ҳақли ўйин кўрсатдик. Жуда қийин баҳс бўлди. Рақиб жамоа ҳам Саудия Арабистони мамлакатидан бўлгани боис "Ал Таавон"ни ўрганиш қийин кечмади. Битта миллий чемпионатда ўйнаганимиз туфайли иккала жамоа ҳам бир-бирини яхши билади. "Ал Таавон" ҳимояда яхши ўйнашини билардик, шу боис уларнинг ожиз томонини топиш осон бўлмади. Лекин якунда ғалаба қозониб кейинги босқичга йўл олдик ва энди навбатдаги беллашув ҳақида ўйлаймиз.


- Бу йилги мусобақанинг 1/8 финал ўйинлари кўтаринки руҳда кечди. Аксар беллашувларда ғолиб номи охирги дақиқаларда аниқ бўлди. Жамоангиз иштирокидаги баҳсда 75-дақиқага келиб ҳам ҳисоб очилмаганди. Шундай пайт сизда ютқазиб қўйсак-чи деган хавотир бўлдими? 

- Шуни айтишим мумкин, учрашув олдидан бу ҳақда сира ўйламайсиз. Сизни фақат жамоангиз қандай ҳаракат қилиши ва нима натижа кўрсатиши қизиқтиради. Ҳа, биз ҳужумкор футболни мақсад қилгандик ва ҳар бир футболчига эҳтиёткорликни унутиб қўйманглар деб алоҳида уқтириб чиқдик. Вазият назоратимиз остида бўлди, тўп билан ҳам кўпроқ муомала қилдик ва рақибга гол уриш имкони бермадик. Тўғри, ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди, бироқ бундай ўйинларда футболчилар савияси ҳамда тўғри белгиланган тактика кўп нарсани ҳал қилади. Мени кўпроқ жамоамнинг рақибга имкон қолдирмагани хурсанд қилди.


- Абдураззоқ Ҳамдаллаҳ ОЧЛда кетма-кет 10-учрашувда гол урди. Унинг ҳаракатлари ҳақида нима дея оласиз? 

- Ҳамма яхши биладики, Ҳамдаллаҳ жуда кучли ўйинчи. Лекин мен кўпинча фақат бир футболчи ҳақида эмас, балки бутун жамоа тўғрисида гапиришни маъқул кўраман. Чунки қайси футболчи гол урмасин, ҳатто битта гол орқасида ҳам жамоанинг катта меҳнати ётади. Биз бу ҳужумчининг ҳаракатидан хурсандмиз, аммо бошқа футболчилар ҳам астойдил ҳаракат қилмоқда. 


- Аввало жамоангиз кейинги босқичга чиққани билан табриклайман. Ғарб минтақасида чорак финалнинг барча тўрт иштирокчиси маълум бўлди. Кейинги босқичда қайси жамоа билан тушишни хоҳламайсиз? 

ғ (Кулиб) Кутилган савол, бироқ мен ҳозирча бу ҳақда аниқ бир гап айта олмайман. Фақат шуни айтишим мумкин, чорак финалга чиққан барча тўрт жамоа финалда ўйнашга лойиқ ва биз ҳал қилувчи баҳсга йўл олиш учун яна иккита беллашувда зафар қучишимизга тўғри келади. Эртага қуръа ташланади ва шундан кейин навбатдаги рақибимиз ким эканлигини билиб оламиз. Яна шуни айтишим мумкин, буёғига ўйинлар янаям қийин ўтади, кураш кўп бўлади.

P.S. Хабарингиз бор, бугун Тошкент вақти билан 13:00да ОЧЛ чорак финалига қуръа ташланди ва "Ал Насср" кейинги баҳсни яна бир ҳамюрти "Ал Аҳли"га қарши 30 сентябрь куни ўтказадиган бўлди. "Пахтакор" эса шу куни "Персеполис" билан кураш олиб боради.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика