"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешни КЧЖгача ўз сафига қўшиб олмоқчи. Саудияликлар МЮ катта таклифни қабул қилиши мумкин деб ҳисоблайди (ESPN)
30 may 19:38
News
"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешни КЧЖгача ўз сафига қўшиб олмоқчи. Саудияликлар МЮ катта таклифни қабул қилиши мумкин деб ҳисоблайди (ESPN)
Олдинроқ, Саудия Арабистони клуби "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячисига якуний таклиф юборган ва у пайшанба кунигача жавоб бериши керак эди. Футболчига ҳафтасига 700 000 фунт миқдорида иш ҳақи таклиф қилинган.
Шу ҳафтада МЮ ярим ҳимоячисининг вакили Мигел Пиньо Саудия Арабистонига жўнаб кетди ва у ерда "Ал Ҳилол" вакиллари, шунингдек, клуб президенти Фаҳад бин Нафел билан учрашув ўтказди.
ESPN маълумотларига кўра, "Ал Ҳилол" португалиялик футболчини кейинги икки ҳафта ичида сотиб олишни ният қилмоқда, чунки у клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўйнашини хоҳлашмоқда.
Саудия жамоаси Фернандеш таклифни қабул қилади деб ўйлашмоқда, чунки МЮ келаси мавсум еврокубокларда иштирок этмайди ва футболчиларнинг маошлари сезиларли даражада камайган.
Similar news
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Comments