Latest news

17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 17:03"Бани Яс" — "Хорфаккан". Таркиблар маълум  0 16:24"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  0 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  12 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  1 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  3 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  10 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0

Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда" News

Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"

Суперлиганинг 14-тури доирасида "Нефтчи"га қарши ўйиндан кейин "Қизилқум" мураббийи Акмал Рустамов матбуот анжуманида қатнашди.


- "Андижон" билан ўйиндан кейин жамоамизни "Нефтчи"га қарши ўйинга тайёргарликни бошладик. "Нефтчи" - Ўзбекистондаги энг кучли жамоалардан бири, таркиби шаклланган юлдузли футболчилардан иборат. Тактика томонидан ҳам ўзгаришлар қилгандик. Бундай ўйинлар битта голгача бўлиши мумкин эди. Рақиб ўз вазиятидан фойдаланди, биз ҳам рақибга жавоб қайтаришга муваффақ бўлдик. Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда. Биринчи давранинг сўнгги ўйинини Ғузорда ўтказамиз ва у ерда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

- Бугун бутун ўйин давомида ҳужумлар фақатгина чап қанотдан уюштирилди. Нима, таркибингизда ўнг қанотда муносиб футболчилар йўқми?

- Тўғри, чап қанотимиз кучли. Тактикани ҳам айнан чап қанотдаги ҳужумлар орқали ташкиллаштиряпмиз. Ҳужумга чиққанда 4 ҳимоячи қолиши керак, ўнг қанот ҳимоячимиз эса кўпроқ ҳимояда ўйнаши керак эди. Рақиб ўнг қанотдан ҳужумга ўтганида чап қанот ҳимоячимиз ҳам ҳимояга ёрдамга келади. Бу тактикамиз ҳали ўз натижасини беради.

- Ален Машович нега қайдномага кирмай қўйди? Умуман олганда таркибда ўзгаришлар бўладими?

- Машовичнинг 1 ойдан бери жароҳати бор, у тикланишни давом эттиряпти. Ўз ҳолатига қайтганидан кейин уни майдонда кўрамиз. Таркибда ўзгаришлар бўлади. Чизиқларни кучайтиришимиз керак. Иккинчи даврада яхши натижалар кўрсатамиз деган умиддаман.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика