Latest news

10:21Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  1 09:55"Бухоро" футболчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  1 09:30"Брентфорд" бош мураббийи: "Ҳусанов қизил олиши керак эди"  3 09:04"Манчестер Сити" футболчиси: "Хусановдан ўтиб кетиш жуда қийин"  4 08:43Трансфермаркт Туркия чемпионатининг янгиланган нархларни эълон қилди. Ҳамюртларимизда пастлаш  9 08:20SofaScore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 03:00Испания кубоги. "Реал Мадрид" Талавера"ни бироз қийинчилик билан енгиб, кейинги босқичга йўл олди  9 02:25Англия лига кубоги. Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилган ўйинда "Манчестер Сити" "Брентфорд"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  21 01:20УЕФА мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Бавария"ни жазолади  1 01:05Испания кубоги. "Атлетико Мадрид" меҳмонда "Атлетико Балеарес" устидан ғалаба қозонди  0 00:48ПСЖ "Фламенго"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, ФИФА Қитъалалара кубогини қўлга киритди!  16 00:22МЮ Марокаш устидан ФИФАга шикоят қилди  2 23:52"Барселона" "Айнтрахт"дан мухлислар етказган зарарни қоплашни талаб қилмоқда  2 23:23Ўзбекистон U-17 терма жамоаси даврозабони "Андижон"га ўтмоқда  3 22:58Туркия кубоги. "Ризеспор" "Газиантеп"ни йирик ҳисобда таслим этди. Алиқулов 72 дақиқа ўйнади  0

Акмал Рустамов: "Қизилқум" ҳимоявий футбол ўйнамоқда деб кўп гапиришяпти, мен ушбу фикрга қўшилмайман" News

Акмал Рустамов: "Қизилқум" ҳимоявий футбол ўйнамоқда деб кўп гапиришяпти, мен ушбу фикрга қўшилмайман"

Суперлига 18-туридан ўрин олган ОКМК - "Қизилқум" (0:0) баҳсидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Акмал Рустамов учрашувдан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

Иккинчи даврада зич тақвим бўлиб қолди. Шу сабабли ҳар уч ёки тўрт кунда ўйин ўтказяпмиз. Жисмоний ҳолатга таъсир қилмоқда. Шунинг учун ротация қилишга мажбур бўлдик. Футболчиларим майдонда борини берганлари учун раҳмат айтаман. Бугун ҳам иккита ёки учта яхши вазиятларга эга бўлдик. "Қизилқум" ҳимоявий футбол ўйнамоқда деб кўп гапиришяпти, мен ушбу фикрга қўшилмайман. Ҳимояда ўйнаган бўлсак ҳам, бугун рақибдан кўра яхшироқ ва хавфлироқ имкониятлар яратдик. Чемпионатимиз жуда рақобатбардош. Бугундан бошлаб кейинги баҳс ҳақида ўйлашимиз керак. Хоразмгача масофа анча узоқ. Бугунги учрашувни таҳлил қилиб, "Хоразм"га тайёргарлик кўрамиз." - деди Акмал Рустамов бугунги баҳс ҳақида.

- Зич тақвимга қарамай "Қизилқум" сизнинг қўл остингизда ҳали мағлубиятга учрамади. Бунинг сири нимада?

- Жамоани менга ишониб топширишганидан кейин биз бир оила бўлдик. Бир оила бўлиб ҳаракат қиляпмиз. Асосий сири шу.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика