Акбар Усмонов: "Гватемаладан аламимиз бор. Сўнгги дақиқаларда эътиборни йўқотдик"
23 jul 2024 00:11
News
Акбар Усмонов: "Гватемаладан аламимиз бор. Сўнгги дақиқаларда эътиборни йўқотдик"
- Ўйин ҳақида
- Жуда драматик баҳс гувоҳи бўлдик. Ўйиннинг 35 дақиқаси бизнинг назоратимиз остида ўтди, аммо ўйиннинг сўнгги дақиқаларида эътиборни йўқотдик ва шу сабаб рақибимиз ҳисобни қисқартирди. Рақиб дарвозабонсиз ўйнашни бошлаганида биз хатоларга йўл қўйдик. Ушбу вазиятни тўғирлашимиз керак.
- Урган голингиз ҳақида гапириб ўтсангиз?
- Бу тактик ўйланмамиз эди. Бош мураббийимиз билан жуда кўп тактик услубларни ўрганиб чиқмоқдамиз. Мен урган гол ҳам тактик режамиз эди.
- Жаҳон чемпионатига тайёргарлик ҳақида гапириб ўтсангиз?
- Ҳали олдинда бажаришимиз керак бўлган ишлар жуда кўп. Мундиал тўрт йилликнинг энг йирик мусобақаси ҳисобланади. Шу сабабли кўпроқ меҳнат қилишимиз керак.
- Гватемала терма жамоасига қарши қандайдир принципиаллик бордек. Айнан футзалчилар Гватемалага қарши бошқача ёндашув билан ўйнашди. Литвада ўтказилган ЖЧда ҳам ушбу рақибга қарши жуда қизиқарли ўйин ўтказган эдик. Ушбу принципиалликга сабаб нима?
- Бунга асосий сабаб ЖЧдаги тўқнашувимиз бўлган. Сўнги дақиқада гол ўтказиб юборган эдик. Гватемаладан аламимиз бор. Шу сабабли уларга қарши икки баробар яхшироқ ўйнашга ҳаракат қиламиз.

Similar news
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Comments