Latest news

12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  1 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  6 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   5 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  9 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  7 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   0 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  4 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   1 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  7 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  5 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  37

“Нефтчи” – “Бунёдкор” – 0:4, Фарғона – “Бунёдкор” – 0:5 News

“Нефтчи” – “Бунёдкор” – 0:4, Фарғона – “Бунёдкор” – 0:5

Аҳамиятлиси, сўнгги икки ҳафта ичида “Бунёдкор”нинг тўрт жамоаси расмий мусобақаларда Фарғонанинг “Нефтчи” клубига қарши майдонга чиқди.

Яна ҳам аҳамиятлиси, сафарда тўп сурган бўлишига қарамасдан клубнинг барча жамоалари ғалаба нашидасини сурди.

Дастлаб 11 апрель куни Ринат Мифтахутдинов мураббийлигидаги “Бунёдкор U-19” U-19 биринчилигининг 2-тури доирасида Фарғонада “Нефтчи U-19” меҳмони бўлди. Фарғоналиклар U-19 биринчилигининг 2021 йилги чемпиони ҳисобланади. Шундай бўлса-да, клубнинг ўсмирлари мезбонлар дарвозасини тўрт бор ишғол қилиб, йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилди.



25 апрель куни Суперлиганинг 5-тури доирасида Яйпанда “Нефтчи” меҳмони бўлган асосий жамоа эса, иродали ғалабани қўлга киритиб, мезбонлар дарвозасини 3 марта ишғол қилди ва ҳисоб – 1:3. Орадан бир кун ўтиб энди Ёшлар лигасининг 5-туридан ўрин олган “Нефтчи” – “Бунёдкор” ўйини бўлиб ўтди. Абдуҳамид Қодиров мураббийлигидаги ўринбосарлар жамоаси бежиз мусобақа пешқадами бўлиб турмагинини исботлаб, фарғоналикларни йирик ҳисобда “таслим” этди – 0:3. 



26 апрель куни тарихда илк бор ўтказилаётган футзал бўйича U-18 биринчилигининг гуруҳ босқичи 1-турида ҳам “Нефтчи” – “Бунёдкор” қарама-қаршилигига гувоҳ бўлдик. Қизиғи, Жиззахда бўлиб ўтган ўйинда норасмий мезбон сифатида фарғоналиклар қайд этилди. Асосийси эса, бу баҳсда ҳам “қалдирғочлар” ғалаба нашидасини сурди – 2:4. Шу тариқа “Нефтчи” – “Бунёдкор” учрашувларида умумий ҳисоб 0:4 кўринишини олди. 



Шунингдек, 9 апрель куни 18 ёшгача бўлган жамоалар иштирокидаги ЎФА Биринчилигининг 5-тури доирасида Фарғонада меҳмон бўлган “Бунёдкор U-18” Фарғона вилояти академияси жамоасидан устун келди. Жамолиддин Раҳматуллаев шогирдлари ягона гол эвазига сафардан 3 очко билан қайтди. Натижада Фарғона – “Бунёдкор” қарама-қаршилигида ҳисоб 0:5га етди! 


ЎФА БИРИНЧИЛИГИ
5-тур. 9 апрель

ФАРҒОНА ФММ – “БУНЁДКОР U-18” – 0:1

U-19 ЧЕМПИОНАТИ
2-тур. 11 апрель

“НЕФТЧИ” – “БУНЁДКОР” – 1:4

СУПЕРЛИГА
5-тур. 25 апрель

“НЕФТЧИ” – “БУНЁДКОР” – 1:3

ЁШЛАР ЛИГАСИ
5-тур. 26 апрель

“НЕФТЧИ” – “БУНЁДКОР” – 0:3

ФУТЗАЛ. U-18 ЧЕМПИОНАТИ
1-тур. 26 апрель

“НЕФТЧИ” – “БУНЁДКОР” – 2:4

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика