Latest news

23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  3 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  0 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  3 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  8 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  28 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  11 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  96 21:11Голларга бой ўйинда ўзбекистонлик афсоналар жаҳон футболи юлдузларидан устун келди  12 20:52Отабек Шукуров: "Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак"  9 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Шўртан" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади ва ярим финалга йўл олди  9 20:15Мбаппе, Дембеле, Тюрам, Меньян, Шерки ва Олисе - Франциянинг Украина ва Исландия билан ўйин учун таркибида, Экитике эса йўқ  1 18:57ОКМК футбол академияси учун янги замонавий бино фойдаланишга топширилди  0 18:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг августдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   18

АГМК спорт директори: "Айни пайтда жамоада нидерландиялик футболчи кўрикда бўлиб турибди" News

АГМК спорт директори: "Айни пайтда жамоада нидерландиялик футболчи кўрикда бўлиб турибди"

Coca Cola Суперлиганинг жорий мавсумига қуръа ташлаш маросимидан сўнг АГМКдан вакил сифатида иштирок этган клуб спорт директори Баҳодир Мирзаев фикрларини билдириб ўтди.

"Қуръа ташлаш маросими жуда яхши ташкиллаштирилди. Одатда барча билан ўйнаб чиқилади. Лекин, бунинг ҳам аҳамияти бор. Якун шуни кўрсатдики, қуръа жамоамиз учун қийин келди. Биринчи турдаги рақибимиз  "Локомотив" бу йил яхшигина кучайишга эришди. Иккинчи турда Қаршига сафар уюштирамиз. Учинчи турда ўз майдонимизда "Пахтакор" билан ўйнаймиз. Умумий қилиб айтганда асосий рақиблар билан дастлабки тўрт турда беллашамиз. 

Ҳозирги кунда мураббийилар штаби жамоани янги мавсумга яхши тайёрламоқда. Селекция ишлари ҳам яхши кетяпти. Бу жараён ҳали якунланмаган. Чемпионат стартини яхши бошлаб олсак навбатдаги учрашувларда бизга осонроқ бўлади. Қуръадан кўнглимиз тўлди. Дастлабки бешта ўйиндан учтасини ўз майдонимизда ўтказамиз. 

Айни пайтда жамоада нидерландиялик футболчи кўрикда бўлиб турибди. Шу кунларда унинг масаласи ҳал бўлиб қолади. Шунингдек, ўзбекистонлик футболчилар ҳам қўшилиши эҳтимоли бор",- дейди Баҳодир Мирзаев.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика