Latest news

10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  0 10:04Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  1 09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  6 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  4 08:04"Байер"дан хайдаланган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  6 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  9 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  5 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  10 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  25 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  3 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  15 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  15 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  48

Расман: Энг чиройли гол муаллифи 2021 йилни АГМКда ўтказади News

Расман: Энг чиройли гол муаллифи 2021 йилни АГМКда ўтказади

АГМК клуби матбуот хизмати берган хабарга кўра, тажрибали футболчи Санжар Турсунов 2021 йилги мавсумда ҳам олмалиқликлар шарафини ҳимоя қилади.

"2020 йилдан эътиборан АГМК сафига ўтган ва жамоамизнинг тарихий натижасига эришишда ўз ҳиссасини қўшган ажойиб иқтидор эгаси клуб билан ўртадаги битимни 2021 йил якунига қадар узайтирди.

Санжар Турсуновнинг ўтган мавсумда "Қўқон-1912" дарвозасига киритган суперголи ПФЛ талқинига кўра, Суперлиганинг энг чиройли голи дея топилганди. Шунингдек, "championat.asia" нашри Турсуновнинг такрорланмас супер голини 2020 йилнинг беназир голи дея таърифлаганди.

Янги мавсумда ҳам АГМК билан биргаликда мақсад сари интиладиган Санжар Турсуновга омад тилаймиз ва чиройли голларни кутиб қоламиз", - дейилади клуб матбуот хизмати берган хабарда.

"Championat.asia" маълумотларига кўра, Санжар Турсунов олдида қатор вариантлар пайдо бўлганди. Булар орасида хориждан ҳам таклифлар келиб тушган. Бироқ футболчи келаси мавсумда ҳам айнан АГМКда ўйнашни маъқул топди.



Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика