Latest news

12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   2 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0 11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  4 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  7 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  0 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  5 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  9 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  23 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  21

АГМК кутилмаганда Дубайга учиб кетди News

АГМК кутилмаганда Дубайга учиб кетди

Tags :  АГМК
Янги мавсумга муносиб тайёргарлик кўриш учун АГМК жамоаси ўқув-машғулот йиғинини БААнинг Дубай шаҳрида давом эттиради.

Тошкентда 5 январь куни тўпланган ва 2 ҳафта давомида Тошкентдаги «Tadjiev Start» футбол мактабига қарашли сунъий қопламали майдонда шуғулланган жамоа тайёргарлик режасини учинчи босқичини хорижда ўтказади.

Деярли икки ҳафта (20 январь - 2 февраль) давомида БААнинг Дубай шаҳрида янги мавсумга қизғин тараддуд кўрадиган АГМК йиғин доирасида иккита назорат ўйинларини ўтказишни режалаштирган. Учрашувлар санаси ва бўлажак рақиблар ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берилади.

Ўқув-машғулот йиғинида дарвозабон Валижон Раҳимов ва таянч ярим ҳимоячи Абдулла Абдуллаев Ўзбекистон миллий жамоасининг Дубайдаги йиғинида иштирок этаётгани боис қатнашмайди.

АГМК Дубайдаги «Jebel Ali» спорт комплексига қарашли меҳмонхонага жойлашади ва бугун куннинг иккинчи ярмидан йиғинга киришади.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Олмалиқ жамоа хориж йиғини ҳақида маълумот бермаган эди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика