Latest news

23:10Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" (матнли трансляция)  15 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  4 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  4 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  16 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  8 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

АГМК жамоаси Туркияга етиб келди News

АГМК жамоаси Туркияга етиб келди

Tags :  АГМК
Янги мавсумга муносиб тайёргарлик кўриш учун АГМК жамоаси ўқув-машғулот йиғинини асосий ҳал қилувчи қисмини Туркиянинг Анталия шаҳрида давом эттиради.

Тошкентда 5 январь куни тўпланган ва 2 ҳафта давомида Тошкентдаги «Tadjiev Start» футбол мактабига қарашли сунъий қопламали майдонда шуғулланган ҳамда жисмоний ҳолатини оптималлаштириш БААда йиғин ўтказиб қайтган АГМК тайёргарлик режасини ҳал қилувчи муҳим босқичини Анталияда ўтказади.

Бугун эрталаб жамоа чартер рейс орқали Тошкентдан Анталия шаҳрига учиб келди.

Икки ҳафта (5 - 20 февраль) давомида Туркиянинг Анталия шаҳрида янги мавсумга қизғин тараддуд кўрадиган АГМК йиғин доирасида бир қатор назорат ўйинларини ўтказишни режалаштирган. Учрашувлар санаси ва бўлажак рақиблар ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берилади.

АГМК Анталиядаги «Royal Seginus» меҳмонхонасида истиқомат қилади.

Анталиядаги йиғинга АГМК жамоаси тўлиқ таркибда йўл олди. Ўтган йиғинда қатнаша олмаган Валижон Раҳимов ва Абдулла Абдуллаев миллий жамоадан АГМК ихтиёрига қайтиб, мазкур йиғинга жамоа билан биргаликда келди. Шунингдек, ўтган йиғинга жалб этилган Жалолов ва Собиров ўрнига ёш футболчилар Мурот Эрматов ва Сардор Абдунабиев жалб этилди.

АГМКнинг дастлабки машғулоти бугун Тошкент вақти соат 20:30да бошланади.


Анталиядаги йиғинга йўл олган АГМК делегация таркиби:


Мураббийлар штаби

Бош мураббий: Миржалол Қосимов

Катта мураббий: Александр Волков

Ёрдамчи мураббий: Ҳикмат Эргашев

Фитнесс мураббий: Хайрулла Каримов

Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий: Марат Ахмеров

Дарвозабонлар мураббийи: Павел Бугало

Таҳлилчи: Виталий Лушачев

Матбуот котиби: Шаҳбоз Беғамов

Жамоа маъмурлари: Руслан Шаймарданов / Шерзод Юнусов

Шифокор: Ислом Абаев

Массажчилар: Абдулл Ризбоев / Нурбек Жўраев

Оператор: Шерзод Бойиров


Жамоа футболчилари

Дарвозабонлар: Валижон Раҳимов, Ботирали Эргашев, Жамолиддин Ҳикматов.

Ҳимоячилар: Дилшод Аҳмадалиев, Мирғиёс Сулаймонов, Сардор Раҳмонов, Андрей Мишенко, Анзур Исмоилов, Искандар Бўсинов, Акром Комилов, Мурат Эрматов.

Ярим ҳимоячилар: Санжар Турсунов, Абдулла Абдуллаев, Миржамол Қосимов, Мурод Тошматов, Нодир Абдураззоқов, Ихтиёр Холмўминов, Сардор Абдунабиев, Шоҳруҳ Гадоев, Хуршид Ғиёсов, Алишер Жалилов.

Ҳужумчилар: Зафар Полвонов, Александр Касьян, Мартин Боакье.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика