Latest news

20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  1 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  84 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  24 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  7

Аброр Пирриев қашқадарёлик ёш футболчилар билан учрашди News

Аброр Пирриев қашқадарёлик ёш футболчилар билан учрашди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси яқинда ажойиб ишга қўл урди.

Гап шундаки, ташкилот қошида Тиббий қўмита иш бошлади ҳамда қўмита раиси этиб малакали шифокор Аброр Пирриев тайинланди. "Локомотив" Суперлига охирги турини Қаршида "Насаф"га қарши ўтказганидан фойдаланиб, Аброр Пирриев Қашқадарё вилоят футбол маҳорат мактаби ўқувчилари билан учрашди. 

Футбол маҳорат мактабига ташриф буюрган ЎФА Тиббий қўмита раиси Аброр Пирриевга Қашқадарё вилоят футбол маҳорат мактабининг спорт ишлари бўйича директор ўринбосари Насим Шоимов ҳамда ушбу мактаб шифокори Роман Баратов ҳамроҳлик қилди. 

Учрашув чоғида Пирриев ёш футболчиларга тўғри спорт режимига амал қилиш, жароҳат олмаслик учун нималарга эътибор қаратиш, ёшларнинг соғлом тарбия топишларида қайси таомлардан кўпроқ истеъмол қилиши мавзусида ўз маслаҳатларини берди. 

Ўз навбатида ёш футболчилар ҳам малакали шифокорга бир нечта саволлар билан мурожаат этишди. Учрашув футбол маҳорат мактаби ўқувчиларида илиқ таассурот қолдирди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика