Latest news

08:27"Бухоро" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, тарихда илк бор финалга чиққан учрашувдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 08:00Жароҳатдан қайтган Месси жамоасини Лига кубоги финалига олиб чиқди  1 07:50Германия Кубоги. "Бавария" меҳмонда 3-лига жамоасини мағлуб этди  0 07:31Аморим кечаги мағлубиятга изоҳ берди  5 02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  10 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  14 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  3 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  38 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  5 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  9 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  34 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  15

Аброр Пирриев Азиз Ғаниев 6 ойга сафдан чиққанини маълум қилди News

Аброр Пирриев Азиз Ғаниев 6 ойга сафдан чиққанини маълум қилди

"Локомотив" клуби ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош шифокори Аброр Пирриев телеграм-каналида "Шабаб Ал Аҳли" футболчиси Азиз Ғаниев айнан қандай жароҳат олгани ҳақида пост қолдирди.

"Азиз Ғаниевнинг жароҳати ҳақида барча мухлислар билиб улгуришди. БАА йиғинида бўлиб турган аксар МТЖ аъзолари у билан кўришишди ҳам. Шифокор сифатида ижтимоий тармоқлардаги баъзи бир хабарларни тўғрилаган ҳолда айтар бўлсам жароҳат ташхиси: Ўнг оёқ тизза бўғини олд хочсимон бойламининг узилиши (илгари жароҳат олиб “операция” қилинган оёғи чап оёғи эди).

Ҳозирда “Шабаб Ал-Аҳли” жамоаси раҳбарияти Ғаниевнинг жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун Европанинг кучли спорт тиббиёт марказларини мўлжаллашган. Аммо пандемия сабаб мавжуд ноқулайликларни инобатга олган ҳолда ўша мутахассисларни БААга чақиртириш варианти ҳам кўриб чиқилмоқда. Худо хохласа барчаси режадагидек амалга ошса, камида 6 ой муддатни олувчи даво ва реабилитация муолажаларидан сўнг Азиз сентябрь ойида бошланувчи амирликларнинг футбол мавсумига тайёр бўлиши мумкин. МТЖ аъзолари ва мухлислар номидан барчаси ҳамюртимиз учун хайрли якун топишини Яратгандан сўраб қоламиз", - деб ёзди шифокор Пирриев.


ВИДЕО  Азиз Ғаниевга соғлик тилаймиз. У қандай жароҳат олганди?

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика