Абдувоҳид Неъматов "Насаф"дан кетиши керакми?
12 nov 2024 14:00
News
Абдувоҳид Неъматов "Насаф"дан кетиши керакми?
"Неъматов биз учун жуда муҳим футболчи. Жамоа учун ҳам, мухлислар учун ҳам. Агар клубимиз раҳбарияти у билан шартномани узайтирса яхши бўларди.
Абдувоҳид учун борадиган жойи ўзига муносиб бўлиши керак. У рад этиб бўлмайдиган таклиф бўлсагина кетса тўғри бўлади. Эрон клубларидан таклифлар борлигини эшитдим. Борса Эроннинг қандай клубига боради, шу ҳам муҳим. Тўғри молиявий томондан ютиши аниқ, лекин ўша клуб даражаси "Насаф"дан устунми деган саволлар ҳам пайдо бўлади. Абдувоҳид бу томонларини ҳам ҳисобга олади, чунки у теран фикрлайдиган, дунёқараши кенг йигит. Ўйлайманки футболчи ҳам, клуб ҳам тўғри қарорга келишади," - деди Рўзиқул Бердиев championat.asia сайтига берган интервьюсида.

Тўлиқ интервьюни бугун соат 20:00да championat.asia сайтида томоша қилишингиз мумкин бўлади.
Similar news
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Comments