Latest news

15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:05"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди  0 14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  1 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  1 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  8 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  9 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  0 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  6 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  3 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  2 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  5 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  9 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  1

Абдусамад Дўрмонов: "Про лигани трансляция қилиниши қувонарлидир" News

Абдусамад Дўрмонов: "Про лигани трансляция қилиниши қувонарлидир"

Про лига 3-тури доирасида ўтказилган "Оқ-тепа" ва "Нефтчи" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйинни кўрдилар, кўплаб вазиятлар яратдик. Лекин, тўп дарвозага кирмади. Футбол шунақа нарса, яратилган яримта имкониятдан ҳам фойдаланиш керак. Ҳужумчиларимизда совуққонлик етишмади. У ҳимоячими ёки ҳужумчими доим ўз устида ишлаши лозим. Якунда дуранг қайд этдик. Умуман олганда яхши ўйин бўлди. Футбол бизни ҳаётимиз. Ғалаба ва мағлубиятлар бўп туради. 

Дилёрбек Эрматовни жароҳати бор. Шу боис унга бугун дам бердик. Умид қиламизки кейинги ўйинга қадар сафимизга қайтади. Жамоадаги барчага ишонч билдиришга ҳаракат қиляпмиз. 

Про лигани транслятсия қилиниши яхши нарса бўлди. Барча кўриши, кузатиб бориши керак. Бу ҳам бизни футболимизни бир қисми. Боз устига ҳозир пандемия сабаб мухлислар стадионга киритилмаяпти. Шунинг учун ишқибозлар ҳам Про лигани телеэкран орқали томоша қилиб боришса мақсадга мувофиқ бўларди. Албатта, Суперлигага чиқишга имкониятларимиз етади. Ўйиндан-ўйинга кучайиб борамиз",- дейди Абдусамад Дўрмонов. 

Жаҳонгир Файзуллаев ёзиб олди.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика