Latest news

20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  0 20:30АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" (матнли трансляция)  24 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  13 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  7 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  3 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  7 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8

Абдусамад Дўрмонов: "Истиқлол"ни илк бор мағлуб этганимиздан хурсандмиз" News

Абдусамад Дўрмонов: "Истиқлол"ни илк бор мағлуб этганимиздан хурсандмиз"

Про лиганинг 5-туридан ўрин олган "Истиқлол" - "Нефтчи" (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов ўз фикрларини билдирди.

- Бугун тажрибали футболчилар Павел Смоляченко ва Элдор Эргашев захирада қолди. Бунинг сабаби нима эди?
- Ҳар бир ўйиндан олдин мураббийлар штаби маслаҳатлашиб қайси футболчилар асосий таркибда тушишини ҳал қиламиз. Захирадан майдонга тушиб ўйинимизни кучайтиришди. Эргашев гол ҳам урди.

- Бугунги дербига алоҳида тайёргарлик кўрилганмиди?
- Биз баҳсдан олдин статистикани кўрдик, Про лигада "Истиқлол"ни умуман ютмаган эканмиз. Футболчиларга қачондир бу серияни бузиш кераклигини тушунтирдим. Бундай ўйинларда ҳар томонлама кучли бўлиш керак. Ўйин оғир ўтди. Таркибда 4 нафар футболчимиз жароҳат олган. Булар дарвозабонимиз Абдураимов, Султанов, Ислом Каримов ва Анвар Хожимирзаев. Шу боис йигитларга ким майдонга тушади, ким захирада қолишининг фарқи йўқлиги бир жамоа бўлишимизни айтдим. Футболчиларга раҳмат айтаман. Тўғри қийин бўлмоқда. Ўйиндан-ўйинга кучайиб борамиз.

- Ўзаро ўйинларга назар ташласак "Нефтчи" илк бор дербида ғалаба қозонди. Бу жамоага қандай кайфият, иштиёқ беради?

- Йигитларга рақибдан қандай камчилигимиз бор деб сўрадим. Истак, хоҳиш биринчи ўринга чиқиши керак. Пенальти ҳам ура олмадик, охиригача курашдик. Жароҳат олганлар таркибга қайтса ҳаммаси яхши бўлади. Мажбурий танаффус туфайли йигитлар ҳозирча ўйин тонусида эмас.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика