Latest news

20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:55ОЧЛ-2. "Ал Аҳли" - "Андижон" (матнли трансляция)  28 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  0 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  0 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  22 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  2 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  1

Абдуқодир Ҳусанов — энг яхшилардан бири! News

Абдуқодир Ҳусанов — энг яхшилардан бири!

Сал олдин "Манчестер Сити"нинг Англия Кубоги доирасидаги "Лейтон Ориент"га қарши учрашуви якунига етди.

Унда "шаҳарликлар" меҳмонда 2:1 ҳисобида зафар қучди. Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановни ўйиннинг 46-дақиқасида Витор Рейс ўрнига майдонга туширди. Қувонарлиси, "Сити"нинг биринчи голи айнан Ўзбекистон МТЖ ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳисобига ёзилди – 56-дақиқада Рико Льюиснинг зарбасидан кейин тўп йўл-йўлакай Ҳусановга тегиб, дарвоза тўридан жой олди. 79-дақиқага келиб эса жамоа сардори Кевин Де Брюйне катта саҳнага чиқиб, ғалабани таъминлади.

Шу тариқа Ҳусанов АПЛда гол урган илк ўзбекистонлик футболчи сифатида тарихга кирди ва жамоа таркибидаги иккинчи ўйинида ҳам ғалабани тантана қилди. FlashScore портали уни Нико О'Райли ва Кевин Де Брюйне билан бир қаторда эътироф этиб, 7,9 балл берди. SofaScore портали эса ҳимоячига 7,8 балл қўйиб, "Манчестер Сити"нинг энг яхши футболчиларидан бири деб топди.

Англия Кубоги

4-босқич

Лейтон Ориент – Манчестер Сити 1:2 

«Брисбен Роуд»

Голлар: 1:0 – 16, автогол Ортега, 1:1 – 56 Ҳусанов, 1:2 – 79 Де Брюйне.

Лейтон Ориент – Кили, Карри, Хэпп, Симпсон, Джеймс, Браун (Болл, 85), Гэлбрейт (Обиеро, 86), Джайесими (Прэтли, 54), Донли (Аджей, 85), Перкинс (Купер, 65), Келман.

Манчестер Сити – Ортега, Рубен Диаш (Стоунз, 46), Рейс (Ҳусанов, 46), О`Райли (Де Брюйне, 72), Льюис, Гюндоган, Нико Гонсалес (Бернарду Силва, 22), Грилиш, Макати (Фоден, 72), Савио, Мармуш.

Огоҳлантиришлар: Макати (42), Купер (77), Обиеро (88).

Эслатиб ўтамиз, "кўклар"нинг навбатдаги ўйини 11 февраль куни "Реал"га қарши кечади. 

Rating: +44   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика