Latest news

12:22Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   2 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0 11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  3 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  6 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  0 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  5 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  9 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  22 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  21

Абдумалик Тошпўлатов: “Машъал” билан Суперлигага қайтмоқчимиз” News

Абдумалик Тошпўлатов: “Машъал” билан Суперлигага қайтмоқчимиз”

Бу йил “Машъал” жамоаси Про-лигада иштирок этади.

 Айни вақтда “газчилар” ўз қароргоҳида тайёргарликни давом эттирмоқда ва янги мавсум олдидан ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда. Хусусан, “Машъал” ўтган мавсумларда “Янгиер” сафида тўп тепган Абдумалик Тошпўлатовни қўшиб олди. Шундан кейин Тошпўлатов фикрларига қулоқ тутдик. 

“Хабарингиз бор, ўтган мавсум “Янгиер” сафида тўп тепган вақтимдаёқ “Машъал”дан таклиф бўлди. Аниқроғи, биринчи даврадан кейин таклиф бўлган эди. Бироқ “Янгиер” жамоаси раҳбарияти мени қўйиб юбормаганди. Мавсум якунига етганидан сўнг “Машъал” сафига келиб қўшилдим ва 2 йиллик шартномани имзоладим. 

“Янгиер”ни тарк этиш осон бўлгани йўқ. Шу ўринда жамоа раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман ва келгуси мавсумда омад ёр бўлишини тилаб қоламан. 

Бошқа жамоалардан таклиф бўлди. Дадам билан масҳатлашиб “Машъал” вариантини танладим. Ўзим учун ҳам шу тўғри қарор бўлди дея оламан. “Газчилар” мақсадимиз Суперлигага қайтиш ҳисобланади. Айни вақтда янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқдамиз.”, - дея сўзини якунлади Тошпўлатов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика